RU

Последние новости

10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  3 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  3 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  19 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  35 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  179 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  3

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилади.

Турнир жадвалида 37 очко билан иккинчи ўринда бораётган "Локомотив" Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади. "Қизилқум" ҳисобида 18 очко мавжуд бўлиб, бу жамоа турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди. 

Бугунги беллашув ҳар икки жамоа учун муҳим. Негаки "Локо" иккинчи ўринни сақлаб қолиш учун курашаётган бўлса, "Қизилқум" хавфли зонани тарк этиш мақсадида баҳс олиб боради. Шу боис ҳам бугун Навоийда қизиқарли тўқнашув кечиши кутиляпти. 

Иккинчи давра бошланганидан бери "Локо" сафарда ғалаба қозонгани йўқ. Жамоа охирги марта биринчи давранинг 10-турида "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Шундан бери "темирйўлчилар" сафарда бешта ўйин ўтказиб, икки бор мағлубиятга учрашди ва уч марта дуранг қайд этишди. 

"Локомотив"нинг охирги уч ўйини дуранг натижа билан якун топди. Уйда "Металлург", сафарда "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" жамоалари билан 1:1 ҳисоби қайд этилди.

"Қизилқум"га келсак, бу жамоа иккинчи давра стартидан бери фақат иккита беллашувда зафар қучди. Навоийликлар ҳам охирги учта ўйинда ғалаба қозона олишмади. Жамоа "Сурхон" ва "Бунёдкор"га имкониятни бой бериб, ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади. 

Навоийда кечган охирги 5 учрашув

2018. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:3

2017. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:2

2016. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:1 

2015. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:2 

2014. "Қизилқум" - "Локомотив" 2:3

Навоийда бўлиб ўтган охирги бешта учрашувнинг ҳаммасида "Локомотив" ғалаба билан қайтган. "Қизилқум" ўз майдонидаги охирги тўрт ўйиндан бери "Локо"га гол ура олмаяпти. Бу мавсум биринчи даврада бўлиб ўтган баҳсда ҳам "Локо" ғалаба қозонган - 3:1.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика