RU

Последние новости

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  40 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  133 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  17 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  12 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  6 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  5 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  39 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  153 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Бунёдкор" Новости

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Бунёдкор"

Бугун Суперлиганинг 5-тур баҳсларига старт берилади. "Қизилқум" ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилади.

Бугун Навоийда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. "Қизилқум" ўтган турда "Сўғдиёна"ни сафарда мағлуб этиб қайтган бўлса, "Бунёдкор" ўз майдонида "Бухоро"дан устун келди.

Мусобақа жадвалида "Бунёдкор" 10 очко билан биринчи ўринда боряпти. "Қизилқум" эса ҳозирча уч очко жамғарган ва 10-ўринни эгаллаб турибди. 

Факт: "Қизилқум" мавсумни кетма-кет учта мағлубият билан бошлади. Жамоа ўз майдонида "Локомотив", "Қўқон-1912" ва "Насаф"га ютқазиб қўйди. 

Биласизми? "Қизилқум" уйдаги баҳсларда фақат бир марта тўп кирита олди. Гол муаллифи: Андрей Сидоров. Қолаверса, "Қизилқум" Суперлигада энг кўп гол ўтказиб юборган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Яна бири - "Сўғдиёна". Иккала жамоа ҳам ўз дарвозасидан 8та тўп ўтказиб юборди. 

"Қизилқум" ҳужумчиси Элгужа Григалашвили ўтган турда "Сўғдиёна" дарвозасига учта гол уриб, Суперлигадаги илк хет-трик муаллифи бўлди. 

Факт: "Бунёдкор" ҳозирча мағлуб бўлгани йўқ. Жамоа ҳисобида учта ғалаба ва битта дуранг бор. 

Биласизми? "Бунёдкор" охирги учта ўйинни ғалаба билан якунлади. Миржалол Қосимов шогирдлари уйда "Пахтакор" ва "Бухоро", сафарда "Нефтчи"ни мағлубиятга учратишди. Бундан ташқари, "Бунёдкор" ҳозирча сафарда гол ўтказгани йўқ.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика