RU

Последние новости

19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  0 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  0 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  1 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  8 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Шўртан" Новости

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Шўртан"

Бугун олий лиганинг 27-туридан ўрин олган яна тўртта учрашув ўтказилади. "Олмалиқ" ўз майдонида "Шўртан"ни қабул қилади.

Олий лига, 27-тур. 4 ноябрь
15:30 - “Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Шўртан” (Ғузор)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин

"Олмалиқ" навбатдаги турни ўз майдонида ўтказади. Жамоа 35 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. "Шўртан" эса ҳозирча 23 очко тўплаб, 15-ўринда бормоқда. 

"Олмалиқ"нинг иккинчи даврадаги ишларини кўп ҳам зўр деб бўлмайди. Негаки жамоа шу пайтгача фақат уч бор ғалабага эришди. Виктор Кумиков шогирдлари бунгача "Сўғдиёна", "Обод" ва "Машъал" клубларидан устун келган. Учала ғалаба ҳам Олмалиқдаги ўйинларда қўлга киритилган. 

Биласизми? Ғузорда кечган биринчи давра ўйинида "Олмалиқ" рақибидан 1:0 ҳисобида устун келган. Эндиликда томонлар Олмалиқ шаҳрида ўз кучларини синаб кўришади. 

Факт: "Олмалиқ" иккинчи давра бошланганидан бери ўз майдонида фақат икки бор мағлуб бўлди. Жамоа "Локомотив" ва "Нефтчи"га имкониятни бой берган. "Шўртан" ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу жамоа хавфли зонада турибди ва катта эҳтимол билан кейинги йилни биринчи лигада ўтказса керак. Агар олий лигада 12та жамоа аниқ қоладиган бўлса, "Шўртан"га жой етмай қолади. 

Шундай бўлдики, "Шўртан" қаторасига саккиз ўйинда ғалаба қозона олмади: еттита мағлубият ва бир дуранг. Жамоа иккинчи даврада иккита ғалабага эришган, иккаласи ҳам уйда - "Динамо" ва "Сўғдиёна" клублари устидан қўлга киритилган. 

Факт: "Шўртан" кетма-кет бешта ўйиндан бери рақиблар дарвозасига тўп киритишни уддалаб келяпти. 

Биласизми? "Шўртан" сафар ўйинларида ҳали ғалаба қозонмаган олий лиганинг ягона жамоаси бўлиб турибди. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика