RU

Последние новости

13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  0 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  3 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  10 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  6 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  14

Бугун футбол. "Олимпик" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Олимпик" - "Локомотив"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 9-тур учрашувларига старт берилади.

"Локомотив" стадионида "Олимпик" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ўйин соат 19:00да бошланади. Турнир жадвалида жамоалар ёнма-ён ўринларда бормоқда. "Локомотив" 9 очко билан 9-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Олимпик" 8 очко тўплаган ҳолда 10-поғонада келяпти. 

"Локомотив" жорий мавсум бошидан бери 8та ўйин ўтказиб, шундан учтасида ғалаба қозонди ва беш бор мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 8-11. "Темирйўлчилар" уйда АГМК ва "Сурхон", сафарда эса "Нефтчи"дан устун келишди. 

Суперлига дебютанти "Олимпик" ҳозирча битта ўйинда ғалабага эришган. Тимру Кападзе шогирдлари 6-турда "Бунёдкор"ни мағлуб этганди. Жамоа ҳисобида шунингдек, 5 дуранг ва икки мағлубият бор. Тўплар нисбати 8-6. 

Бугунги баҳснинг яна бир қизиқ томони, Тимур Кападзе ва Денис Коростиченко ўртасида юзага келадиган қарама-қаршилик. Мухлислар яхши билади, 2019 йил "Локомотив" ўринбосарларида Кападзе - Коростиченко жуфтлиги фаолият юритганди. Тақдир тақозоси билан ҳар икки мураббий Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ҳам бирга ишлади. 

Бугун эса улар рақиб. Бугунги ўйинни таниқли ҳакам Илгиз Танташев бошқариб боради. Ўйинда ВАР тизими ишлайди. 

Суперлига 9-тур. "Локомотив" стадиони. 19:00

ОЛИМПИК – ЛОКОМОТИВ

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Ҳасан Набиев

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

ВАР ҳаками: Азиз Асимов

ВАР ассистенти: Эдита Мирабидова

ВАР назоратчиси: Владислав Цейтлин

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика