RU

Последние новости

16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  0 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  5 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  1 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  2 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  45 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  3

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" Новости

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна"

Бугун Суперлиганинг 7-тур учрашувлари давом эттирилади.

"Навбаҳор" ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилади. Турнир жадвалида "Навбаҳор" 8 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. "Сўғдиёна" эса 6 очко тўплаган ҳамда 11-ўринда бормоқда. Жамоаларни атиги икки очко ажратиб турибди. 

Мавсумни дуранг билан бошлаган "Навбаҳор" охирги учта турни кўтаринки кайфиятда ўтказди. "Лочинлар" икки бор ғалабага эришиб, бир марта дуранг қайд этишди. "Навбаҳор"нинг иккита ғалабаси сафарда "Насаф" ва ўз майдонида "Сурхон" билан кечган ўйинларда қўлга киритилди. Қизиғи, мана шу икки ўйинда жамоа гол ўтказмади. 

Ўтган турда Андрей Канчельскис шогирдлари сафарда "Динамо" билан 2:2 ҳисобини қайд этишди. Айтиш мумкинки, бу баҳс ҳозирча Суперлиганинг энг чиройли ўйинларидан бири бўлди. Бу ўйинда мезбонлар ҳам, меҳмонлар ҳам ютиб кетиши мумкин эди. 

"Сўғдиёна"га келсак, бу жамоа чемпионатни ғалаба билан бошлади, бироқ шундан сўнг қаторасига учта беллашувда мағлуб бўлди. Бу эса авалги мураббий Сергей Лушаннинг истеъфоси билан якун топди. Кейинги турдан бошлаб натижаларга Улуғбек Бақоев жавоб бера бошлади. Бақоев қўл остида жамоа илк учрашувини ғалаба билан якунлади: "Сўғдиёна" Жиззахда "Металлург"дан устун келди. 

Аммо ўтган турда "Сўғдиёна"нинг омади чопмади ва "Пахтакор" билан кечган баҳсда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Жамоаларнинг ўзаро охирги бешта ўйини: 

2018 йил. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 2:0 

2017 йил. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 4:1 

2016 йил. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна"0:0 

2015 йил. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 1:0 

2014 йил. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 4:2 

Наманганда кечган охирги бешта ўйиннинг тўрттасида майдон эгалари ғолиб чиққан. Фақат бир марта, 2016 йил дуранг қайд этилган. 2014 йилги баҳс голларга бўй бўлган ва бунда "Навбаҳор" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Охирги бешта учрашувдаги тўплар нисбати ҳам наманганликлар фойдасига 11-3. 

Биласизми? "Сўғдиёна" шу пайтгача ҳали Наманганда ғалаба қозонмаган. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика