RU

Последние новости

08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  0 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  2 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  2 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  1 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  0 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  99 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  1 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  27 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  25 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  10 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  22 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  2

Бугун футбол. “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” Новости

Бугун футбол. “Навбаҳор” – “Қўқон-1912”

Бугун бўлиб ўтадиган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" баҳси билан Суперлиганинг 15-турига старт берилади.

Хабарингиз бор, терма жамоамизнинг Уругвайга қарши ўртоқлик учрашуви туфайли 14-тур баҳслари номаълум муддатга қолдирилган ва шу боис 15-тур учрашувлари ўтказилади.

Бугун Намангандаги марказий стадион мухлислар билан тўлиб тошиши кутилмоқда. Негаки "Навбаҳор" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Агар биринчи даврада "навбаҳорчилар" сафарда ютқазиб қўйганини ҳисобга олсак, бугунги беллашувда уларни фақат ғалаба қониқтиради.

Турнир жадвалида "Навбаҳор" 3-ўринга кўтарилиб олган ва жуда яхши кетяпти. Рақиб жамоа эса 15 очко билан 8-ўринда боряпти.

Биласизми? "Навбаҳор" охирги тўртта турни қаторасига ғалаба билан якунлади. Жамоа сафарда "Бухоро"ни ютиб келганидан кейин ўз майдонидаги учта беллашувда зафар қучди. Ва энг қизиғи, "Навбаҳор" "Қизилқум", "Металлург" ва АГМК билан бўлган ўйинларда бирорта ҳам тўп тўтказиб юбормади.

Умуман олганда, "Навбаҳор" охирги тўрт учрашувдан бери гол ўтказмаяпти. Тўплар нисбати 8-0.

Факт: "Навбаҳор" ўз майдонида ҳали ютқазмаган. Жамоа беш марта зафар қучган бўлса, икки бор дуранг ўйнаган.

"Қўқон-1912" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа негадир охирги пайтларда ўзини кўрсата олмаяпти. Охирги марта ўз майдонида "Бунёдкор"ни мағлуб этганидан бери бу жамоа бошқа ғалаба қозонмади. Яъни, охирги тўртта ўйиндан иккитаси дуранг ва яна иккитаси мағлубият.

Факт: Қўқонликлар ҳозирча фақат учта ғалабага эришган. Шундан биттаси сафарда "Қизилқум" устидан қўлга киритилган. Иккита ғалаба уйдаги беллашувларда кузатилган: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" билан.

Биласизми? Бу мавсум ҳисобидан "Қўқон-1912" биринчи марта кетма-кет икки бор мағлубиятга учради. Жамоа иккала мағлубиятини ҳам уйда "Бухоро" ва "Қизилқум"дан қабул қилиб олди.  

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика