RU

Последние новости

11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  0 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  1 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  1 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  5 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  4 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  3 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  11 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  8 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  4 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  13 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  3 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  16

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Нефтчи" Новости

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Нефтчи"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан Суперлига 9-тур учрашувлари давом эттирилади.

Мухлислар бугун Наманганда водий дербиси гувоҳи бўлишади. Ўз олдига чемпионлик мақсадини қўйган "Навбаҳор" ғалабали одимини давом эттириш учун "Нефтчи"га қарши баҳс олиб боради.

Мусобақа жадвалида "Навбаҳор" 8 ўйинда 16 очко тўплаб биринчи ўринда бормоқда. Тўплар нисбати 10-6. "Нефтчи" эса 5 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. Фарғоналикларда тўплар нисбати 4-11. Демак, бугун Намангандаги Марказий стадионда пешқадам ва аутсайдер ўртасиданги "жанг" гувоҳи бўламиз.

Биласизми? "Нефтчи" қаторасига 7та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Жамоа ўзининг ягона ғалабасини илк турда "Қўқон-1912" устидан қўлга киритган. Шундан сўнг Илҳом Мўминжонов шогирдлари икки бор дуранг ўйнаб, бешта учрашувда мағлубиятга учрашди. 

"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"га имкониятни бой бериб қўйганидан сўнг кетма-кет уч ўйинда ғалаба қозонди. Наманганликлар охирги уч турда "Қизилқум", "Бунёдкор" ва "Динамо"ни мағлуб этишди.

Бугунги баҳсда "Навбаҳор"нинг имкониятлари юқори кўринмоқда. Биринчидан, жамоа ўз майдонида ўйнайди, иккинчидан "Навбаҳор" - турнир жадвали пешқадами ва таркиби ҳам кучли. 

Лекин ўз навбатида "Нефтчи" ҳам қараб турмаса керак. Чунки фарғоналикларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур.

17 май, сешанба. 19:00

НАВБАҲОР – НЕФТЧИ

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Сардор Нишонбоев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика