RU

Последние новости

12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  0 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  6 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0

Бугун футбол. "Металлург" - "Нефтчи" Новости

Бугун футбол. "Металлург" - "Нефтчи"

Бугун Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган учта беллашув ўтказилади. "Металлург" ўз майдонида "Нефтчи"га қарши баҳс олиб боради.

"Металлург"дан фарқли ўлароқ "Нефтчи"нинг турнир жадвалидаги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Бу анчадан бери айтиб келинаётган гап. Бекободликлар 24 очко билан 6-ўринда боришмоқда. "Нефтчи" эса 8 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди.

"Нефтчи"нинг мавсум бошидан бери ҳали ғалаба қозонмагани ҳам эскирган гап бўлиб қолди. Чунки жамоа 18та ўйиннинг 10тасида мағлуб бўлиб 8 бор дуранг қайд этган. Тўплар нисбати 8-25. 

"Нефтчи" ҳар турда ғалаба қозонишга астойдил ҳаракат қиляпти. Масалан, сафарда АГМК ва "Бунёдкор" билан кечган ўйинларда яхши футбол намойиш этди. Айниқса Олмалиқдаги ўйин "Нефтчи" иштирокидаги энг чиройли баҳслардан бири бўлди. Лекин озгина омад етишмади.

Биласизми? "Нефтчи" охирги тўртта турнинг учтасида дуранг қайд этди. Бу жамоа ҳозир шунчаки футбол ўйнаяпти. Балки ғалабали онлар ҳам келиб қолар.

"Металлург" бугун ўз майдонида 10-учрашувини ўтказади. Аввалги 9та беллашувнинг тўрттасида бекободликлар зафар қучишган. Учта ўйин дуранг билан якун топган бўлса, икки бор мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 10-10. "Металлург" уйдаги ўйинларда 15 очко жамғарган.

Факт: "Металлург" ўз уйидаги охирги икки ўйинда ғалаба қозона олмади. Жамоа "Насаф" ва "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади. Сўнгги бор Бекободда "Локомотив" 2:0 ҳисобида мағлуб этилган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика