Бугун футбол. "Металлург" - "Насаф"
26 мая 2017 11:52
Новости
Бугун футбол. "Металлург" - "Насаф"
Ўйиндан нима кутяпмиз? "Металлург" учун ҳар бир учрашув финалга тенг. Гўёки ҳар бир ўйин охирги умиддек бўлиб кўринмоқда. Чунки жамоа атиги иккита ғалаба билан охирги ўринда боряпти. "Насаф" эса чемпионликка ҳаракат қилмоқда ва бу жамоа ҳам очко йўқотишни хоҳламайди. "Металлург" ўз майдонида "Насаф"га қарши доим муросасиз баҳс олиб боради. Шундай экан, бугун ҳам Бекободда сенсация қайд этилса ажаб эмас.
Факт: "Металлург" уйдаги ўйинларда 7 очко тўплаган: икки ғалаба, бир дуранг ва икки мағлубият. Тўплар нисбати 8-7.
Факт: "Насаф" шу пайтгача сафарда иккита ўйинни ютқазган. Жамоа аввалига "Олмалиқ"қа, кейин "Локомотив"га имкониятни бой берган. "Насаф" сафардаги охирги иккита ўйинда дуранг ўйнади. Агар бугун қаршиликлар зафар қучса, бу "Насаф"нинг сафардаги иккинчи ғалабаси бўлади. Жамоа биринчи ғалабасини 1-турда "Қўқон-1912" устидан қўлга киритган.
Биласизми? "Насаф" охирги бешта ўйиндан бери мағлубиятга учрагани йўқ: уч ғалаба, икки дуранг. Тўплар нисбати 6-2.
Биласизми? "Металлург" ҳозирча иккита ўйинда зафар қучган ва иккала ғалаба ҳам уйдаги ўйинларда қўлга киритилган: "Шўртан" ва "Сўғдиёна" устидан.
Комментарии