RU

Последние новости

01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 01:50АПЛ. "Манчестер Сити" – "Фулхэм". Ҳусанов майдонга тушди! (онлайн ҳисоб)  26 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  0 00:14АПЛ. ​"Сандерленд" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар маълум!  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 00:00Германия кубоги. "Бавария" – "Лейпциг". Таркиблар аниқ!  0 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  8 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  8 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  11 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  14

Бугун футбол. "Металлург" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Металлург" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтади.

Бекободда кечадиган баҳс соат 19:40да бошланади. Қуйида ушбу ўйинга доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

"Металлург"

- "Металлург" турнир жадвалида 10 очко билан 6-ўринда боряпти. Жамоа 7та ўйиндан учтасида ғолиб чиқиб, уч бор мағлубиятга учраган. Бир марта дуранг қайд этган. Тўплар нисбати 13-9. 

- "Металлург" ҳар учала ғалабасини уйдаги ўйинларда қўлга киритган. Бу жамоа ўз майдонида "Бухоро" (2:0), "Қизилқум" (4:1) ва "Қўқон-1912"ни (3:1) мағлуб этган. 

- "Металлург" ўз майдонида рақиблар дарвозасига 9та гол уриб, ўз дарвозасидан икки бор тўп олиб чиққан. 

- Ўз майдонида очко тўплаш бўйича "Металлург" 4-ўринда боряпти. 

- "Металлург" шу пайтгача "Локо"га қарши 30 бор майдонга тушиб, шундан 4тасида ғалаба қозонган. 

"Локомотив"

- "Локомотив" 16 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа бешта ўйинда ғалаба қозониб, бир мартадан дуранг ва мағлубият қайд этган. Умумий тўплар нисбати 15-7. 

- Меҳмонда очко жамғариш бўйича "Локомотив" 8-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида бир ғалаба ва бир мағлубият бор. Сафар ўйинларида "Локо"нинг тўплар нисбати 3-3. 

- "Локомотив" ўтган турда "Қўқон-1912" билан дуранг қайд этгунга қадар кетма-кет 5та учрашувда ғалаба қозонди. Бу Суперлига жамоалари орасида энг узоқ ғалабали серия бўлиб турибди.

- "Локомотив" "Металлург"га қарши 30та ўйиндан 18тасида зафар қучган. 

Охирги 5 ўйин 

2018 йил. Иккинчи босқич. "Металлург" - "Локомотив" 0:1 

2018 йил. Биринчи босқич. "Металлург" - "Локомотив" 2:0 

2017 йил. "Металлург" - "Локомотив" 1:2 

2016 йил. "Металлург" - "Локомотив" 3:3 

2015 йил. "Металлург" - "Локомотив" 0:0 

Бекободда кечган охирги бешта ўйиннинг иккитасида "Локомотив" ғалабага эришган. Бир марта майдон эгалари зафар қучиб, яна иккита учрашув дуранг билан якун топган. Охирги бешта ўйинда тўплар нисбати 6-6. Охирги учрашувда "Локо" 1:0 ҳисобида ғалаба билан қайтган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика