RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  7 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Бугун футбол. "Металлург" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Металлург" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 2-босқичидан ўрин олган 23-тур учрашувлари давом эттирилади.

Амалдаги чемпион Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади. Хабарингиз бор, 22-тур ўйинларидан сўнг жамоалар олтитадан икки гуруҳга бўлинди. Бугун бўлиб ўтадиган "Металлург" - "Локомотив" баҳси билан биринчи олтиталик учун 2-босқич ўйинлари старт олади.

Иккинчи босқич олдидан "Локомотив" "олтин очколар" қоидасига кўра 18 очко билан 2-ўринда бормоқда. "Металлург" эса 9 очко тўплаб 5-ўринни эгаллаб турибди. Бугун "Металлург" ўз майдонида жорий мавсум ҳисобидан "Локомотив"га қарши иккинчи ўйинини ўтказади. Биринчи беллашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

Умуман олганда бу йил "Металлург" "Локо"га қарши яхши ҳаракат қилмоқда. Чунки жамоа Тошкентда 1:1 ўйнаган. Хуллас "Локо" ҳозирча бекободликларни мағлуб эта олгани йўқ. "Металлург" биринчи босқичда ўз майдонида 11та ўйин ўтказиб, шундан 6тасида зафар қучди, 3 бор дуранг ўйнаб 2 марта мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 13-11.

Биласизми? "Металлург" охирги тўртта ўйиннинг учтасини ғалаба билан якунлади. Андрей Шипилов шогирдлари ўз уйида "Нефтчи" ва "Қизилқум" ҳамда сафарда АГМКдан устун келган.

"Локомотив" ҳақида тўхталадиган бўлсак, "темирйўлчилар" охирги 9та ўйиндан бери мағлуб бўлмай келишмоқда. Жамоа охирги марта 13-турда айнан бугунги рақиби "Металлург"га имкониятни бой берганди. Кўрамиз, бугун "Локо"нинг мағлубиятсиз сериясига яна "Металлург" чек қўя оладими?

Сафарда 11та ўйин ўтказган "Локомотив" шундан бештасида ғалабага эришган. Тошкентликлар икки бор дуранг ўйнаб, 4 марта ютқазиб қўйишган. Тўплар нисбати 14-11. "Локо" сафардаги охирги ғалабасини 22-турда "Бухоро" устидан 1:0 ҳисобида нишонлаган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика