RU

Последние новости

14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  1 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  5 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  6 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  14 12:06"Манчестер Сити"га янги келган Шерки: "МЮни йўқ қилиш учун улар билан ўйинни кутяпман"  14 11:39Симеоне: "Энрике таркибни кучайтириши керак бўлганида, ПСЖ вингер учун 70 млн евро сарфлади"  4 11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  6 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  1 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  2 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  6 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0

Бугун футбол. «Локомотив» - «Қизилқум» Новости

Бугун футбол. «Локомотив» - «Қизилқум»

1-2 июль кунлари Coca Cola Суперлигасида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Бугун «Локомотив» ўз майдонида «Қизилқум»га қарши баҳс олиб боради. Турнир жадвалида «Локомотив» 6та ўйиндан сўнг 6 очко билан 10-ўринда боряпти. Жамоа икки бор ғалаба қозониб, 4 марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 6-10.

«Қизилқум» эса атиги 1 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. Навоийликлар ҳисобида 1 дуранг, 5 мағлубият бўлиб, тўплар нисбати 3-13. «Қизилқум» бу йил Суперлигада ҳали ғалаба қозонмаган учта жамоадан бири бўлиб турибди.

Қизиғи шундаки, ҳар икки жамоа ўз очколарини карантингача дастлабки уч турда йиққан. «Локомотив»нинг иккита ғалабаси уйда «Андижон» ва «Бухоро» билан кечган баҳсларда қўлга киритилган, «Қизилқум» эса сафарда «Машъал» билан дуранг ўйнаганди.

Карантиндан сўнг негадир ҳар икки жамоанинг омади келмаяпти. «Локо»нинг кетма-кет уч мағлубияти «Металлург» (0:3), «Сўғдиёна» (1:2), «Бунёдкор» (0:2) билан ўйинларда қайд этилган бўлса, «Қизилқум» АГМК (0:1), «Қўқон-1912» (0:4) ва «Пахтакор» (0:2) билан кечган баҳсларда имкониятни бой берди.

Навбатдаги тўқнашув олдидан мезбон «Локомотив»нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Жамоа биринчидан ўз майдонида ўйнайди. Иккинчидан таркибда маҳоратли футболчилар кўпроқ. Лекин «Қизилқум» ҳам юқорига интилиш учун астойдил кураш олиб бормоқда. Бу эса учрашув қизиқарли кечишидан дарак беради.

P.S. «Локомотив» - «Қизилқум» баҳсини бугун соат 19:00дан бошлаб «Оилавий» телеканалида тўғридан тўғри томоша қилинг.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика