RU

Последние новости

23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  0 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  2 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:57ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  8 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  5 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  14 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  73

Бугун футбол. "Локомотив" - АГМК Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - АГМК

Бугун Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган охирги учта ўйин бўлиб ўтади.

"Локомотив" ўз майдонида Олмалиқ шаҳрининг АГМК жамоасини қабул қилади. ТТЙМИ стадионида кечадиган баҳс соат 16:30да бошланади. Бу учрашув "Локомотив"нинг ўз майдонидаги учинчи ўйини бўлади. Аввалги икки беллашувда "темирйўлчилар" ғалабага эришишди. "Локо" дастлаб "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ундан кейин "Андижон" 4:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ҳар иккала учрашувда майдон эгалари ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. 

АГМК эса мавсумни дуранг билан бошлади. Жамоа ўз майдонида 1-турда "Бухоро" билан 0:0 ўйнади. Кейинги турда "Қизилқум" меҳмони бўлган олмалиқликлар 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Шундан сўнг АГМК яна майдонида тўп тепди ва рақиб "Қўқон-1912"ни 7:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Мана энди 4-турда иккала жамоа ўзаро куч синашади. Жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 20 марта тўқнаш келган. Устунлик "Локомотив" томонида. "Локомотив" ортда қолган 20та ўйиннинг 13тасида ғалаба қозонган ва тўрт бор мағлубиятга учраган. Қолган уч беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам "Локо" фойдасига 44-23. 

Тошкентда ўтказилган 10та ўйиннинг 9тасида "темирйўлчилар" зафар қучган. Фақат бир учрашув дуранг натижа билан якун топган. Бу 2010 йил рўй берган ва ўйин 0:0 ҳисобида тугаган. "Локомотив" ўз майдонида АГМКга умуман ютқазмаган.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика