RU

Последние новости

08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  3 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  6 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  23 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  8 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  18 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  28

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали ютмаган "Навбаҳор" "Андижон" меҳмони бўлади Новости

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали ютмаган "Навбаҳор" "Андижон" меҳмони бўлади

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтади.

Мавсум бошида юқори ўринларни мақсад қилган "Навбаҳор" сафарда "Андижон" меҳмони бўлади. Водий дербиси бўлгани учун бу баҳс ниҳоятда қизиқ кечиши кутиляпти. 

Турнир жадвалида "Андижон" 16 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди. "Навбаҳор" эса 22 очко тўплаган ва 6-ўринда боряпти. "Андижон"нинг иккинчи даврадаги натижалари чакки эмас: учта ўйиндан иккитасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнади. Айниқса "Андижон"нинг ўтган тур Бекободдан ғалаба билан қайтиши ўзига хос сенсация бўлди. Бугун андижонликлар ўтган турдаги ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга ҳаракат қиладилар. 

"Навбаҳор" эса негадир ўзини кўрсата олмаяпти. Бу жамоа Канчельский пайтида анча томошабоп футбол намойиш этарди. Лекин янги мураббий келганидан бери "Навбаҳор" иккинчи даврада ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Жамоа икки бор мағлубиятга учраб, бир ўйинда дуранг қайд этди. 

Бугунги баҳсда томонларнинг имконияти тенг баҳоланмоқда. Албатта, "Андижон" ўз уйида ўйнайди ва уйда деворлар ҳам ёрдам беради деган гап бекорга айтилмаган. Лекин "Навбаҳор" сафарда қандай тўп тепиш кераклигини билади. Қолаверса бу жамоа фақат уч очкони кўзлаб ҳаракат қилса керак. 

18:00. «Андижон» - «Навбаҳор»

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Тимур Галеев, Равиль Шояхметов, Олим Тўйчибоев.

Назоратчи: Ноил Лутфуллин

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика