RU

Последние новости

21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  4 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  13 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  44 19:02"Барселона" — "Мальорка". Таркиблар маълум  22 18:58"Челси", "Арсенал" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0 18:10"Манчестер Юнайтед" Луис Энрикега мурожаат қилди. Испаниялик ўз жавобини берди  8 16:53"Барселона" Суперлигани тарк этганини эълон қилди. Лойиҳада фақат "Реал" қолди  33 15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  5 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  3 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  3 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  1

Бугун футбол. "Ал Садд" - "Персеполис" Новости

Бугун футбол. "Ал Садд" - "Персеполис"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/2 финал босқичига старт берилади.

Ярим финалнинг биринчи ўйинида "Ал Садд" ўз  майдонида "Персеполис"ни қабул қилади. Бу 2018 йилги ОЧЛ плей-офф баҳсларида учинчи бор Эрон ва Қатар клубларининг ўзаро тўқнашуви бўлади. Эсингизда бўлса, бундан олдинги босқичда "Ал Садд" - "Истиқлол" ҳамда "Персеполис" - "Ал Дуҳалй" тўқнашувлари гувоҳига айлангандик.

Қизиғи шундаки, ҳар иккала клуб бу йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида битта гуруҳда кураш олиб борди. "С" гуруҳида баҳсларга киришган жамоалар орасида "Насаф" ҳам бор эди. Бироқ "Насаф" 10 очко тўплаб гуруҳдан чиқа олмади. "Персеполис" 13 очко билан, "Ал Садд" эса 12 очко тўплаб кейинги босқичга йўл олди.

Гуруҳдаги ўзаро ўйинларда "Ал Садд" Қатардаги беллашувда 3:1 ҳисобида, "Персеполис" эса Теҳронда кечган баҳсда 1:0 ҳисобида ўз рақибини мағлуб этган. Мусобақанинг нимчорак финалида "Ал Садд" Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига тўқнаш келди. Доҳада бўлиб ўтган биринчи ўйинда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Жидда шаҳрида ўтказилган баҳс эса 2:2 ҳисобида якун топди.

"Персеполис" нимчорак финалнинг биринчи ўйинини "Ал Жазира"га қарши ўтказиб, меҳмонда 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бироқ ўз майдонида 2:1 ҳисоби билан зафар қучди. Натижада меҳмонда урилган гол эвазига эронликлар кейинги босқичга йўл олишди.

Чорак финалда "Ал Садд" "Истиқлол"га, "Персеполис" эса "Ал Дуҳайл"га қарши баҳс олиб борди. "Ал Садд"нинг биринчи ўйинда Теҳронда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониши мумҳим роль ўйнади. Жавоб беллашуви 2:2 ҳисобида якун топди ва қарабсизки қатарликлар ярим финалда.

Қатарнинг бошқа бир клуби "Дуҳайл"га қарши тўп тепган "Персеполис" сафарда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди, бироқ уйдаги ўйинда вазиятни ўнглай олди ва 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Шундай қилиб бу жамоа ҳам ярим финалга чиқди.

Мана энди бугун Доҳадаги "Жассим бин Ҳамад" стадионида ушбу жамоалар ўртасида ярим финалнинг дастлабки учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:15да старт олади. Жавоб учрашуви 23 октябрга белгиланган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика