Бугун фтубол. Охирги ўринда бораётган "Обод" кетма-кет учта мағлубиятга учраган жамоа меҳмони бўлади
20 июн 2017 12:12
Новости
Бугун фтубол. Охирги ўринда бораётган "Обод" кетма-кет учта мағлубиятга учраган жамоа меҳмони бўлади
Кетма-кет мағлубиятлар "Шўртан"ни 14-ўринга тушириб юборди. Бу жамоа охирги еттита ўйиндан фақат биттасида ғолиб чиқиб, олти бор имкониятни бой берди. "Обод" эса атиги 9 очко билан ҳатон охирги ўринда келмоқда.
"Шўртан" ўз майдонида кучли клубларни енгди ва бу ҳақда кўп гапирилди. Аммо ўртамиёналар билан ҳатто дуранг ўйнай олмаяпти. "Шўртан" Ғузорда саккизта ўйинда майдонга тушган бўлса, шундан тўрттасида ғалабага эришган ва тўрт марта ютқазиб қўйган. Тўплар нисбати 10-8.
"Обод"га келсак, бу жамоа "Жар" стадионида "Динамо"ни мағлуб этганидан бери кейинги икки учрашувни ютқазиб қўйди. Қолаверса, Рауф Инилеев шогирдлари мана шу икки ўйинда атиги битта гол уриб ўз дарвозаларидан эса еттита тўп ўтказиб юборишди.
"Обод" ҳозирча сафарда бир марта ғалаба қозонган. Жамоа "Бухоро"ни мағлуб этиб қайтган. Қолган олтита ўйинда эса ютқазиб қўйган. Тўплар нисбати 2-15.
"Шўртан"нинг ҳозирги ҳолати яхши эмас, негаки жамоа охирги уч учрашувни мағлубият билан якунлади. Қизиғи, шу мағлубиятлардан иккитаси уйдаги ўйинларда рўй берди. Жамоа аввалига "Олмалиқ", кейин "Насаф" қаршилигини енга олмади.
Комментарии