RU

Последние новости

14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  0 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  2 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  3 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1

Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади? Новости

Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?

Бизни тунда УЕФА Чемпионлар Лигаси финали ҳал қилувчи беллашуви кутиб турибди.

ПСЖ ва "Интер" Мюнхенда мавсумнинг энг муҳим учрашуви – Чемпионлар Лигаси бош соврини учун баҳсда майдонга тушади. ПСЖнинг фойдасига – ёшлик ва энергия, "Интер" томонида эса – тажриба ва Симоне Инзагининг оригинал ғоялари. Ким ғалаба қозонади?


ПСЖ

1. ПСЖ Чемпионлар Лигаси давомида кучайиб борди ва асосий фаворитга айланди

Парижликлар бу мавсум Чемпионлар Лигаси стартини оғир бошлаганди — гуруҳ босқичидаги баҳсларда улар кетма-кет очко йўқотди. Бироқ вақт ўтгани сайин жамоа барқарорликка эришди ҳамда плей-оффда буткул бошқа жамоага айлана олди. Натижада, уларни ҳеч ким тўхтата олмади: “Брест” (7:0, 1:0), АПЛнинг кучли учлиги — “Ливерпул” (0:1, 1:0, пеналтилар сериясидаги ғалаба), “Астон Вилла” (3:1, 2:3) ва “Арсенал” (1:0, 2:1) ҳам ПСЖ қаршисида тиз чўкди. Парижликлар фақат ҳужумкор ўйин эмас, балки ҳимояда ҳам мувозанатни сақлаш қобилиятини намойиш этди. Опта суперкомпьютери ПСЖни “Арсенал”га қарши илк ярим финал учрашувидан кейиноқ мусобақанинг бош фаворити сифатида белгилади. Бу вақтга келиб эса, “Интер” рўйхатда тўртлик орасида учинчи эди.

2. ПСЖ таркибида муаммо йўқ — асосий кучлар сафда


Франция Кубоги финалида “Реймс”га қарши (3:0) баҳсда Луис Энрике деярли асосий таркибни майдонга туширди. Фақатгина Доннарумма ва Хвича Кварацхелия захирада қолдирилди. Эҳтимол, финалдаги асосий таркиб “Реймс”га қарши ўйиндагидан катта фарқ қилмайди. Аммо дарвозада Сафонов эмас, Доннарумма пайдо бўлиши кутилмоқда, шунингдек, ҳужумнинг чап қанотида Барколя ўрнига Кварацхелия қайтади. Алоҳида эътибор эса — “Олтин тўп” учун даъвогар Усмон Дембелега қаратилиши турган гап. У Чемпионлар Лигасида кетма-кет беш ўйинда самарали ҳаракатни амалга ошира олди (2 гол + 3 ассист).

3. ПСЖнинг заиф нуқтаси йўқдек, аммо “Арсенал” ва “Астон Вилла” парижликлар учун жиддий синов бўла олди

Статистик кўрсаткичлар бўйича ПСЖ бу мавсум Чемпионлар Лигасининг энг кучли жамоаларидан бири: 32 та гол (хГ бўйича 37.5), 298 зарба, тўп назорати — 60% дан ортиқ, ўртача ҳар ўйинда 14.4 та "калит" пас ҳар бир ўйинда. Шу вақтнинг ўзида жамоа ҳимояни ҳам унутгани йўқ ва рақибларига деярли имкон бермади. Шунга қарамай, айниқса жавоб ўйинларида “Астон Вилла” ва “Арсенал” қаршисида бир неча "хаус"лар кузатилди. Айнан “канонирлар”га қарши баҳсда дарвозабон Доннарумма биринчи бўлимда бир нечта фантастик сейвлар билан жамоасини қутқариб қолди. Шу жойида ўринли савол туғилади: финалда ҳам шу каби ҳолат бўлиб қолса, омад яна Парижга кулиб боқармикин?


"Интер"

1. "Интер" ҳеч қандай совринсиз қолиши мумкин

"Интер" барча мусобақаларда ғалаба қозонишга даъвогар бўлган ҳолда узоқ йўл босиб ўтди. Аммо зич тақвим босими остида Италия Кубоги ярим финалида "Милан"га ютқазди (1:1, 0:3). Кейин эса "Наполи"ни олдинга ўтказиб юборди, бунга "Лацио" билан муҳим дуранг (2:2) ҳам сабаб бўлди. Сўнгги "Комо" билан ўйинда (2:0) қанчалик ғалати туйилмасин, миланликларнинг бор умид ва эътибори "Наполи" - "Каляри" учрашувига қаратилган эди. Неаполликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, етакчиликни сақлаб қолди.

Чемпионлар Лигасида "Интер" гуруҳ босқичини энг яхши тўртликда якунлади, бор-йўғи битта гол ўтказиб юборди. 1/8 финалда "Фееноорд"ни ортиқча қийинчиликсиз енгди (2:0, 2:1). Сўнг "Бавария" (2:1, 2:2) ва «Барселона» (3:3, 4:3) билан оғир тўқнашувлар бўлди. Айниқса, «блаугранас»га қарши ярим финал унутилмас бўлди: ўйин сценарийсидаги ақлбовар қилмас ўзгаришлар, Зоммернинг супер сейвлари, Ачерби ва Фратеззининг голлари – буларнинг барчаси "нерадзуррилар"га мавсумда ҳеч бўлмаса битта соврин ютиш имконини қолдирди.

2. Симоне Инзаги етакчиларини айнан финал учун асради

"Комо"га қарши ўйинда тажриба сифатида майдонга чиқарилган таркибда фақат Ди Марко, Чалханоғлу ва Зоммер бўлди. Ачерби, Думфрис ва Барелла эса захирадан тушди. Тюрам, Мартинес, Мхитарян ва Бастони бутун ўйинни четдан томоша қилди. Узоқ тикланишдан сўнг Бенжамин Паварни Биссек ўрнига асосий таркибда кўриш эҳтимоли ортмоқда.

"Интер"да Мартинес ва Тюрам яхши спорт формасига кириб олди. Думфрисдан умид катта — у жароҳатдан кейин «Барселона»га қарши ўйинларда ўзини кўрсатди: иккита гол ва учта голли узатма.

3. "Интер" “Манчестер Сити” билан финалдаги тажрибани ғалабага айлантиришга тайёр
2022/23 йилги мавсумда "нерадзуррилар" ЧЛ финалига нисбатан осон йўл билан чиққан ва "Манчестер Сити" билан ўйинда фаворит эмасди. Бироқ Инзаги жамоаси яхши савиядаги футбол намойиш этиб, жамоатчиликни ҳайратда қолдирди, гарчи 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсада. Эндиликда "Интер" "Бавария" ва «Барселона»дек рақиблар тўсиғидан ўтиб, тажриба ва жамоавий ўйинни уйғунлаштирган ҳолда бош совринни қўлга киритишга тайёрдек.


TerminaTor

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика