RU

Последние новости

17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  1 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  5 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  2 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  18 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  6 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  4

Бугун финал. "Марсель" - "Атлетико" учрашуви ҳақида сиз билишингиз керак бўлган маълумотлар Новости

Бугун финал. "Марсель" - "Атлетико" учрашуви ҳақида сиз билишингиз керак бўлган маълумотлар

Бугун Европа лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

"Марсель" - "Атлетико"
Чоршанба, 23:45.
Лион, Стад-де-Лион.
Бош ҳакам - Бьорн Куйперс.

"Марсель"нинг Европа лигаси финалигача бўлган узоқ йўли саралашнинг учинчи босқичида бошланганди. Ўшанда францияликлар "Домжале" жамоасини икки ўйин ҳисобига кўра 4:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Шундан кейин жамоа миллий чемпионатда кетма кет 1:6 ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Аммо "Марсель" Европа лигасида яхши ўйин кўрсата олди.

Жамоани янги хўжайинлар ўз қўлига олганидан кейин, трансферлар учун катта маблағ бера олишини, бир футболчи учун 60 млн евро ҳам у учун кам эканлигини ва ёзда ўйинчи сотиб олиш учун 200 млн евро беришини маълум қилди. Бироқ жамоа ёзда фақатгина 60 млн евро ишлатди ва Костас Митроглу, Луис Густаво, Стив Манданда, Валер Жермен, Флориан Товен, Клинтон Н’Жие, Жордан Амави, Аймен Абденнур ва Одил Рами кабилар таркибга қўшиб олинди.

"Атлетико" сўнгги йилларда ЕЧЛдаги энг ёмон мавсумини ўтказди. "Матрасчилар" гуруҳ босқичида "Рома" ва "Челси"нинг "сояси"да қолиб кетди ва Европа лигасига тушиб кетди. Шу орқали жамоа турнирнинг асосий грандига айланиб олди. Айни дамда Мадрид суперклубининг асосий таркибида Сауль Ньигес, Коке, Антуан Гризманн, Хосе Хименес, Лукас Эрнандес, Ян Облак ва бошқа топ-футболчилар ҳаракат қилмоқда.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР


Майдонга тушмаслиги мумкин: Роланду, Сарр, Митроглу, Пайе - ...

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Бунгача жамоалар ўзаро фақатгина икки учрашувда тўқнаш келишган. 2008/09 йилги мавсумда бугунги рақиблар ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида Мадридда кечган баҳсда 2:1, "Велодром"даги ўйинда эса 0:0 ҳисоби қайд этилганди.

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- "Марсель" бу мавсумда Европа лигаси доирасида фақатгина бир учрашувда сафарда ғалабага эришган: "Атлетик" билан баҳсда 1:2 ҳисоби қайд этилган.

- "Марсель" икки марта УЕФА Кубоги финалига етиб келган. 1999 йилда "Парма"га 0:3, 2004 йилда эса "Валенсия"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

- "Атлетико" бу мавсум сафарда фақатгина бир баҳсда ютқазди: "Спортинг"га 0:1 ҳисобида.

- "Атлетико" икки марта Европа лигаси финалига қадар етиб келган. 2010 йилда "Фулхэм" (2:1), 2014 йилда "Атлетик" (3:0) мағлуб этилган.

- Ушбу финал Европа лигаси доирасида Испания жамоалари учун еттинчи, Франция клублари учун эса биринчи финалдир.

ФИНАЛНИ КИМ БОШҚАРАДИ?

Баҳсни 45 ёшли ҳакам Бьорн Куйперс бошқариб боради. Голландиялик ҳакам учун бу финал иккинчисидир. У 2013 йилда "Челси" ва "Бенфика" жамоалари ўртасидаги финални ҳам бошқарган. Шунингдек, 2014 йилги ЕЧЛ финалида "Реал" - "Атлетико" учрашувида ҳакамлар бригадасида бўлган.

Бош ҳакам: Бьорн Кейперс (Голландия)
Бош ҳакам ёрдамчилари: Сандер ван Рукел (Голландия), Эрвин Зейнстра (Голландия)
Тўртинчи ҳакам: Шимон Марчиняк (Польша)
Дарвозалар ортидаги ҳакамлар: Данни Маккели (Голландия), Пол ван Букел (Голландия)
Ҳакамнинг захирадаги ёрдамчиси: Марио Дикс (Голландия).

ФИНАЛНИНГ ЭЛЧИСИ КИМ?

Финал элчиси сифатида Франция термасининг собиқ ҳимоячиси Эрик Абидаль танланган. У Лионда туғилган ва "Лион" билан уч марта чемпионлик совринини қўлга киритган. Кейинчалик "Барселона"га ўтган ва Каталонияда 6 мавсум яхши савияда ҳаракат қилган. "Барса"дан сўнг "Монако" ва "Олимпиакос"да фаолиятини олиб борди.

ҒОЛИБ ҚАНДАЙ СОВРИННИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛАДИ?

УЕФА Европа лигаси финали ғолиби 15 килограммли, "қулоғи" йўқ, қитъанинг энг оғир совринини қўлга киритади. Футболчи ва мураббийлар штаби учун умумий 40 медаль топширилади ва ғолиб ЕЧЛнинг 2018/19 йилги мавсуми учун тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика