RU

Последние новости

15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  20 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  3 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  8 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  6 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   2 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0 09:42Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди  10 09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  16 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0

Бугун финал. "Барселона" Мадридда "Севилья" билан ўйнайди Новости

Бугун финал. "Барселона" Мадридда "Севилья" билан ўйнайди

Бугун "Ванда Метрополитано" стадионида "Барселона" Испания кубоги доирасида "Севилья"га қарши баҳс олиб боради.

Барселона – Севилья
Якшанба, 00:30, Мадрид, "Ванда Метрополитано". 

Бош ҳакам - Хесус Жиль.

Ушбу баҳс икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Улардан бири совринни қўлга киритади. "Барселона" Примеро чемпионлигига эришишига бир қадам қолди. Каталонияликлар кубокда ҳам ғолибликка эришиб, олтин дубль қўлга киритишга ҳаракат қилишлари аниқ.

"Севилья"даги ҳолат бироз қийинроқ. Жамоа бир вақтлар "Манчестер Юнайтед"ни ЕЧЛдан чиқариб юборганида, кўпчилик уларни қийин рақиб деб ўйлаганди. Аммо жамоа айни дамда ЛаЛига турнир жадвалининг 7-поғонасини эгаллаб турибди. Шу боисдан клуб Испания кубогини қўлга киритишга интилишига шубҳа йўқ.

Бироқ бундай қилиш жуда қийин. "Барселона" бу мавсум ЛаЛигада бирорта учрашувда мағлуб бўлмади ва айни дамда яхши ҳолатда. Икки жамоа ҳам ЕЧЛдан чиқиб кетган. Шу боисдан учрашув борасида бирор фикр билдириш жуда қийин.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар ўзаро 157 учрашувда майдонга тушишган. Шуларнинг 86тасида каталонияликларнинг, 38тасида андалусияликларнинг қўли баланд келган. 33 баҳсда дуранг қайд этилган.

Жамоаларнинг ўзаро сўнгги 5 учрашуви:

31.03.2018 "Севилья" - "Барселона" 2:2
04.11.2017 "Барселона" - "Севилья" 2:1
05.04.2017 "Барселона" - "Севилья" 3:0
06.11.2016 "Севилья" - "Барселона" 1:2
17.08.2016 "Барселона" - "Севилья" 3:0

Жамоаларнинг бу мавсум ЛаЛигадаги илк учрашувида "Барселона"нинг қўли баланд келган - 2:1. 31 март куни "Севилья" майдонида кечган баҳсда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган.

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

- "Севилья" бу мавсум сафарда ўтган 17 учрашувнинг 6тасида ғалабага эришган.

- "Барселона" эса бу мавсум сафардаги 17 баҳснинг 11тасида рақибини мағлуб этган.

- Лео Месси "Севилья"га қарши ўтган сўнгги 5 учрашувда 4 бора гол киритган.

- "Севилья" "Барселона" билан сўнгги 5 баҳсда 4 марта гол урган.

- "Севилья" ўзининг сўнгги 10 учрашувидан 3тасида ғалаба қозонди, сўнгги 3тасида дуранг ўйнади.

- "Барселона" эса сўнгги 10 учрашувида ("Рома"га) бир марта мағлуб бўлди ва 7 бора ғалаба қозонди.

- Лео Месси "Барселона"даги охирги 3 баҳсида гол ура олмади.

- "Барселона" Испания кубогини энг кўп қўлга киритган жамоа ҳисобланади - 29 бора.

- "Барселона" Испания кубогидаги 41-финалида майдонга тушади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика