RU

Последние новости

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  8 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  24 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  102 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Бугун бошланади. Бразилия - Хорватия. Превью Новости

Бугун бошланади. Бразилия - Хорватия. Превью

Бугун ЖЧ-2014нинг очилиш учрашуви Бразилия ва Хорватия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Бразилиядаги мундиалнинг илк ўйинини, чемпионат бошлашини футбол ишқибозлари кутиб туришибди. Гарчи, “Коринтианс” стадионида қурилиш ишлари тўлиқ якунланган бўлишига қарамай, бу ҳолат очилиш маросими ва биринчи баҳсга салбий таъсир кўрсатмаслиги ҳақида таъкидлаб ўтилмоқда. Бугун тушга қадар стадионда барча нарса муҳайё этилишига ташкилотчилар ваъда беришган.

Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсак, унда Бразилиянинг имконияти юқорироқ баҳоланяпти. Чунки мезбон ҳар қандай ҳолатда ҳам мезбон, унга мухлислар ва ватан кўмаги сезилиб туради. Лекин Хорватиянинг шунчаки таслим бўлишини кутиш ҳам мантиққа тўғри келмайди. Нико Ковач шогирдлари бугун сюрприз тақдим этишга ҳаракат қилишади. Бизни кескин учрашув кутиб турганига шубҳа қилмасак бўлади.

Бразилиянинг охирги ўртоқлик ўйинида ҳимоядаги муаммолар яққол кўзга ташланди. Хорватлар қарши ҳужумларда жуда яхши ўйнашади. Сколари олдида айнна шу камчиликка барҳам бериш вазифаси турибди. Меҳмонлар эса доимгидек прессинг ва тезкор ҳаракатларга асосланган ўйинларини намойиш этишса керак.

Бразилияда дарвозани Жулио Сезар эгаллаши, ҳимояда Марсело, Давид Луиз, Тиаго Сильва ва Дани Алвеш майдонга тушиши кутиляпти. Эҳтимол, ҳимоя марказида Дантега жой топилиб қолар. Ярим ҳимоя марказида Паулиньо ва Луис Густаво, олдинроқда Оскар, қанотларда Неймар ва Халк ўйнаса, ҳужумда Фред тўп тепади. Агар Сколари кескин ўзгаришларга қўл урмаса.

Нико Ковач эса дарвозани қўриқлашни “Ростов” посбони Плетикосага топшириши 99 фоизга аниқ. Ҳимояда Врсалько, Чорлука, Ловрен ва Срнанинг ўйнаши тахмин қилинмоқда. Праньичда жароҳат бор, Стринич ЖЧдан четда қолиб кетишган. Хорватларнинг ярим ҳимоясига эса гранд термалар ҳам ҳавас қилсалар арзийди. “Десима” асосчиларидан бири Модрич, Европа Лигаси ғолиби Ракитич ва “Интер” келажаги Ковачич. Ҳужумчилар яқин ҳудудда Перишич, Эдуардо ва Елавич ҳаракат қилиши мумкин. Балки, улардан бири ўрнига Олич майдонга тушар. Меҳмонлардан Манжукич саралаш баҳсларида олган қизил карточкаси туфайли ўйнай олмайди.

Бу жамоалар 2006 йилги мундиал гуруҳ баҳсларида ҳам тўқнаш келишганди. Ўшанда Каканинг ягона голи эвазига “Селесао” зафар қучганди.

Фактлар

Мезбон жамоа ЖЧлар тарихида биринчи ўйинни ютқазмаган. 14 ғалаба ва 6 дуранг қайд этилган.

Бразилия очилиш беллашувида Мексикани 1950 йил 4:0 ҳисобида мағлуб этган.

Бразилия барча мундиалларда иштирок этаётган ягона жамоа бўлиб қолмоқда.

Бразилия охирги марта ЖЧ гуруҳ босқичида 1998 йил Норвегияга 1:2 ҳисобида ютқазган. Грууҳда охирги 9  учрашувнинг 8тасида ғалаба қозонган.

Хорватия ЖЧда 13 баҳсда 11 тўп ўтказиб юборган. Ҳар бир беллашувга ўртача 0,85тадан. Ушбу мундиалда қатнашаётган жамоалар орасидаги энг яхши кўрсаткич айнан хорватларга тегишли.

БРАЗИЛИЯ – ХОРВАТИЯ

Сан Пауло. “Коринтианс” стадиони. 01:00.

Бош ҳакам: Юичи Нишимура (Япония).

Тахминий таркиблар

Бразилия: Жулио Сезар, Марсело, Давид Луиз, Тиаго Сильва, Дани Алвеш, Паулиньо, Луис Густаво, Оскар, Неймар, Халк, Фред.

Хорватия: Плетикоса, Врсалько, Чорлука, Ловрен, Срна, Модрич, Ракитич, Ковачич, Перишич, Эдуардо, Елавич.

Дисквалификация: Манжукич (Хорватия).

Беҳзод Назаров тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика