RU

Последние новости

23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  3 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   24 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  366 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  6 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28

Бугун Аҳмедов жамоаси Греция чемпионига қарши ўйнайди Новости

Бугун Аҳмедов жамоаси Греция чемпионига қарши ўйнайди

Австрияда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Россиянинг “Краснодар” клуби бугун йиғиндан ўрин олган учинчи, шу билан бирга сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Одил Аҳмедов жамоадошлари Грециянинг “Олимпиакос” клубига қарши майдонга тушишади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 20.00да бошланади.

Австрияда йиғин ўтказаётган “Краснодар” клуби Грециянинг “Олимпиакос” жамоасига қарши ўтказиладиган бугунги ўйин олдидан икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро назорат учрашуви ташкил этди.



“Қизил” ва “кўклар” ўртасида бўлиб ўтган ўйинда ҳар бир жамоа таркибида 10 нафар футболчи ҳаракат қилди. Учрашувнинг ўзи 15 дақиқадан икки бўлим давом этди. “Қизиллар” сафида Сергей Петров, Ари ва Рикардо Лаборде гол муаллифи бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, “Краснодар” Австрия йиғинида дастлаб Озарбайжоннинг “Карабах” (Агдам) клубини Одил Аҳмедовнинг ягона голи эвазига мағлуб этган бўлса, иккинчи баҳсда 45 карра Шотландия чемпиони “Селтик”ка 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Глазголикларга қарши кечган ўйинда ҳам ягона голни Аҳмедов киритганди. Ўйлаймизки, бугун ҳам анъана давом этади. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика