RU

Последние новости

19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  2 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  2 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  2 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  5 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  14 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  4 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  10 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  4 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  4

Бугун. 21:00. Иордания - Ўзбекистон Новости

Бугун. 21:00. Иордания - Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаши плей-офф босқичи доирасида Иорданияга қарши майдонга тушади.
Бу ўйин Амман шаҳридаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади. Ўйинни япониялик Юичи Нишимура бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. 

Баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси кўк, Иордания эса оқ либосда ҳаракат қилади.

Бу жамоалар Амман шаҳрида уч бор тўқнаш келишган. Ўйинларда уч хил натижа кузатилган. 2001 йил ЖЧ-2002 саралаши доирасидаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Ўтган йил икки бор ўртоқлик учрашуви ташкил этилган. Дастлабкисида Темур Кападзе гол уриб Ўзбекистонга ғалаба келтирган. Иккинчи ўйинда эса майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

Бугунги ўйин СПОРТ телеканали орқали жонли равишда эфирга узатилади. Сайтимиз орқали учрашув матнли трансляция қилинади.

ЖЧ-2014 саралаши. Плей-Офф дастлабки учрашуви.
ИОРДАНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН

6 сентябрь. Амман (Иордания). "Қирол Абдуллоҳ" стадиони. 21:00
Бош ҳакам: Юичи Нишимура (Япония)
Рефери ассистент 1: Тору Сагара (Япония)
Рефери ассистент 2: Тошиюки Наги (Япония)
Захира ҳаками: Иида Жумпей (Япония)
Назоратчи: Абдулраҳмон Ал Делавар (Баҳрайн)
Комиссар: Лаи Бун Тек (Сингапур) 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика