Буффон ҳаммани алдадими?
11 дек 2017 14:29
Новости
Буффон ҳаммани алдадими?
"Ювентус" дарвозабони ва сардори Жанлуижи Буффон фаолиятини якунлаш ўрнига яна бир мавсум А Серияда ўйнаши мумкин.
Олдинроқ, у жорий мавсум охирида футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида айтган эди.
Агар жамоа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, Буффон футбол ўйнашда давом этишини тушунтирган. "Кекса синьора" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этса, Буффон ҳам бу турнирнинг бир қисмига айланмоқчи.
Бошқа манбаларнинг хабар беришича, агар клуб уни аввалгидек муҳим футболчи деб ҳисобласа Жанлуижи Буффон "Ювентус"да яна бир мавсум қолишга тайёр. Бироқ у фаолиятини якунласа, "Ювентус" 39 ёшли италияликка мураббийлар штаби ёки клубда директорлик лавозимини таклиф этади.
Комментарии