"Бу йил Суперлигада ҳеч ким кутмаган клуб чемпион бўлади". Ҳужумчи қайси жамоани назарда тутди?
08 янв 2022 16:30
Новости
"Бу йил Суперлигада ҳеч ким кутмаган клуб чемпион бўлади". Ҳужумчи қайси жамоани назарда тутди?
Унда футболчи бошқа жамоалардан тушаётган таклиф ва бошқа мавзуларда фикрларини билдириб ўтди. Эътиборимизни тортган жиҳат унинг жорий йилги Суперлига қандай ўтиши ҳақидаги фикри бўлди.
"Суперлига жуда қизиқарли кечади. Буни тахмин қила оламан. Чунки барча жамоалар кучайишга эришмоқда. Жамоаларга европалик мураббийлар келяпти. Интрига анча кучли бўлади. Бир нарсани айтишим мумкин, аввалгидек чемпионликни ким олишини олдиндан сезиш қийин. Кўрасиз, ҳеч ким кутмаган жамоа биринчи ўринни олади. Албатта, бу менинг фикрим",- дейди Шоҳруз Норхонов.
Ўзимизнинг карикатура: "Навбаҳор" навбатдаги чемпионми?
Агарда шу паллада мавжуд вазиятга қарайдиган бўлсак, "Навбаҳор", "Нефтчи", "Қизилқум", АГМК жамоалари таркибини маҳоратли ва номдор ижрочилар билан тўлдириб олмоқда. "Пахтакор", "Сўғдиёна" таркибини сақлаб қолишни уддалаяпти, дея оламиз. "Насаф" ҳақида ҳозирча янгиликлар қулоғимизга чалинмаяпти. Қолганлар имкониятдан келиб чиқиб ҳаракат қилаётганини сезиш қийин эмас. Лекин юлдуз футболчилардан янги жамоанинг шаклланиши учун ҳам вақт керак. Бу паллада гоҳида натижалар салбий кўриниш олади. Шоҳруз Норхоновнинг фикридан мулоҳаза қиладиган бўлсак, кўпчилик кутган "Пахтакор" эмас, балки ви лоят жамоаларидан бири биринчи ўринни ўзини қилади. Кўрамиз ва кузатамиз!
Сизнингча 2022 йилда қайси жамоа чемпион бўлади?
Комментарии