RU

Последние новости

21:40Бундеслига. "Байер" меҳмонда "Унион"ни қийинчилик билан таслим этди  0 21:29"Вест Хэм" — "Арсенал". Эдегор, Хаверц ва Сака асосий таркибда  0 21:02"Менда Ўзбекистон, Эрон ва бошқа мамлакатлардан таклифлар бор". Сиаваш Ҳақназарий ҳам "Навбаҳор"дан кетди  2 20:54Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор"да ҳар бир ўйин босимли ва финалга тенг руҳда ўтди"  1 20:45РПЛ. ЦСКА Москвада "Рубин" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади, Ашурматов ва Раҳмоналиев эса...  15 20:37Нега Суперлиганинг сўнгги турида жамоалар танаффусда турли хил вақт дам олишди? Бундай қилиш мумкинми?  2 20:18Яна бир футболчи "Навбаҳор" билан хайрлашди  7 20:09Ла Лига. "Барселона" кутилмаганда ўз уйида "Лас-Палмас"га мағлуб бўлди  79 20:02Озарбайжон чемпионати. Жасур Жалолиддинов жамоаси йирик мағлубиятга учради  0 19:48Григорий Колосовский: "Чемпионларга саволларим бор. Улар охиригача чемпион бўлиб қолишлари керак"  18 19:31Виталий Левченко: "Нефтчи"да қоламанми? Яшасак кўрамиз"  2 19:26Максим Шацких: "Пахтакор"нинг яқин захирасини нималарга қодирлигини кўриб олдик. Мураббий эса ҳар доим ёмон"  12 19:06Сергей Лушчан: "Навбаҳор" раҳбарияти 6 нафар ёрдамчи олишимга рухсат берса қоламан"   16 18:57Александр Хомяков: "Раҳбарият билан гаплашиб олишнинг айни вақти"  6 18:46Суперлига. Энг кўп голли узатмани совриндор бўлмаган футболчилар амалга оширди  4

Бу йил "омадсиз" тамғасидан қутилиши мумкин бўлган юлдузлар Новости

Бу йил "омадсиз" тамғасидан қутилиши мумкин бўлган юлдузлар

Кейн, Дефо Ханданович ва чемпион бўлмаган бошқа юлдузлар.

Харри Кейн (Англия) – 433 ўйин

Ёзда Харри 28 ёшга тўлади, футбол олами учун бу кичик сонлар эмас. Агар сен "Арсенал" футбол мактаби бўлсанг шу каби узоқ муддат совринсиз қолиб кетишинг мумкин — лекин "канонирлар" билан ҳеч бўлмаганда кубокларда зафар қучиши мумкин, кейин эса "Тоттенхэм"га кўчиб ўтасан, чунки яқинларинг шу клубга мухлислик қилади. Кейн – "шпорлар"нинг содиқ аъзоси, охирги йилларда юз марта жамоасини алмаштириши мумкин эди. Ёки алмаштиролмасмиди? Баъзан клуб хўжайини Леви музокара давомида хасислиги тутиб қолади, баъзида трансфер нархи шундай бўладки, ҳатто "Барселона" ва МЮ каби грандларни ҳам қўрқитиб юборади. Бугунги кунга келиб, клуб миқёсида у қадар омади чопмаётган Англия термаси етакчиси Евро-2020"да катта саҳнага, бош ролларда чиқиши тахмин қилинмоқда. Турнир олдидан британияликлар имконияти юқори баҳоланмоқда. Бундан ташқари – "Тоттенхэм" Лига Кубоги финалига чиқишни уддалади. 2021 йил 25 апрель куни Харри соврин ютиш имкониятига эга бўлади, Моуриньо ўз навбатида шогирдларига финалларда майдонга чиққунга ютқазишни йиғиштириш зарурлигини таъкидлади.


Раджа Наингголан (Бельгия) – 531 ўйин

Индонезияликлар қонига эга футбол тарихидаги энг хавфли футболчи эришганларидан кўпроқ ютуқларни қўлга киритиши мумкин эди. Раджанинг тартиб борасида муаммолари бор. У хурсандчлик қилишни, шовқинли компанияларни хуш кўради. Режим қоидалирини бир неча бор бузган ва баъзан "байрамларини" телефон камераси орқали мухрлайди ҳам. Наингголаннинг оғир характери борасида скаут ва мураббийлар ҳам эшитган ҳамда шу сабабли спортчи узоқ вақт "Кальяри"да қолиб кетди. 

Шунингдек хавбек Бельгия терма жамоасида ҳам муаммоларга дуч келган – бош мураббий Роберто Мартинесни ОАВ орқали очиқчасига танқид қилган. Катта клубга ўтиши чўзилиб кетди, тахминларга қараганда, бунда футболчининг (энди) собиқ аёли ҳам муҳим роль ўйнаган – Римга кўчиб ўтишни истамаган, унга Кальярида қолиш маъқул эди. "Интер" Раджага имкон берган ва таркибга киритишга ҳаракат қилиб кўрди, лекин бу ҳам ўхшамади – бельгиялик таниш шаҳар ва клубга қайтди.


Димитри Пайет (Франция) – 617 ўйин


Димитри бу рўйхатга кирмаслиги учун Евро-2016 финалида Португалияни таслим этса бўлгани эди, ахир ўйиндан аввал айнан французлар фаворит сифатида қаралганди! Ўша куни номи айтарли чиқиб улгурмаган Эдер гол уришни уддалади, аммо Пайет... Фаолияти давомида Пайет АПЛда "Вест Хэм" сафида нафақат жарима зарбалари балки ажойиб узатмалари билан ҳам ёдда қолгач, Лига 1"га қайтди. Пайет юқори даражада 600дан ортиқ ўйин ўтказди, Франция термаси сафида 38 учрашув, аммо бирорта соврин йўқ. Фақат иккита омадсиз финал – "Марсель" билан Европа Лигаси ва Евро"да терма билан.


Самир Ханданович (Словения) – 729 ўйин



Словенияда Самир бирор нима ютишга улгурмаган, жуда эрта Италияга кўчиб ўтган. Аппенин ярим оролларида "Удинезе" сафида муваффақиятли ҳаракат қилиб, "Интер"га кўчиб ўтди. Орадан маълум вақт ўтгач, клуб афсонасига айлана олди. Бироқ куни-кеча Ханданович "Ювентус" билан жавоб ўйинидан кейин Италия Кубоги финалида ўйнаш имкониятидан мосуво бўлди. Антонио Контенинг Аньелли билан муносабатлари яхши эмаслиги учун ҳам бу тўқнашув нафақат жамоа, футболчилар балки Антонио учун ҳам муҳим эди. Голкипер энди бор умиди А Сериядан, лекин Златаннинг Ханданович давридаги "Интер"га қараганда чемпионлик тажрибаси кўпроқ. Умуман олганда Италия чемпионатида ғолиблик кураши давом этади – словениялик посбон "Джузеппе Меацца" ўйингоҳида чемпионлик совринини кўтаришга умид қилади.


Жермейн Дефо (Англия) – 803 ўйин

2018 йил декабрь ойида Дефо – ажойиб йигит ва унданда яхши ҳужумчига "овунчоқ вазифасини бажарувчи Лига Кубоги медали" топширилди. Бироқ муаммо шундаки, футболчи "Тоттенхэм" билан ўзи финалда ютмаган, чунки сал аввалроқ "Портсмут" билан келишувга эришган ва 7 млн фунт эвазига жамоасини алиштирганди. Меҳнатлари ҳақидаги гаплар ҳақиқат, орадан неча йил ўтиб ҳам ўзини унитишмагани Дефога ёқимли бўлгани турган гап. Бироқ бу профессионал спортчи учун қайсидир маънода камситиш ҳамдек. Дефонинг ўзи фаолиятида бирорта финалда ютмаган, бирор марта мавсумнинг охирги туридан кейин мусобақа жадвалининг биринчи поғонасида турмаган. Лекин етакчи бўлиши ва ҳатто чемпион бўлиши ҳам мумкин. Қахрамонимиз Жеррарднинг Глазгога таклифини қабул қилди. 38 ёшида англиялик футболчи ҳамон майдонда тер тўкмоқда ва баъзан "Рейнджерс" сафида гол ҳам уриб турибди. Жамоа Шотландия чемпионатида етакчилик қилмоқда, энг яқин таъқибчи "Селтик" агар захирасидаги иккита ўйинни ютса 15 очкога ортда қолмоқда. Унгача ўртадаги фарқ 21 очко. Жеррард узоқ йиллик фаолиятидан кейин бош совринсиз, чемпионлик унвонисиз қолиш қанчалар аламли эканлигини жуда яхши билади. Шундай экан Дефога боши узра фаолиятидаги илк кубокни кўтаришда ёрдам бериши шубҳасиз.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика