RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Бу қизиқ! Рўзиқул Бердиев 40 га яқин футболчини катта футболга олиб кирган (мутолаа учун) Новости

Бу қизиқ! Рўзиқул Бердиев 40 га яқин футболчини катта футболга олиб кирган (мутолаа учун)

2012 йил бошида "Насаф" устозига айланган Рўзиқул Бердиев фақат ўша йилни ҳисобга олмаганда (май - ноябрь ойларида Усмон Тошев бош мураббий бўлган) узлуксиз равишда шу клубда бош мураббий бўлиб ишлаб келмоқда.

Шу давр мобайнида ушбу мураббий қўл остида Суперлигада қанча футболчи дебют қилгани қизиқми?

Ҳисоб-китобларга кўра, Рўзиқул Бердиев қўл остида 38 футболчи Суперлигада дебют қилган экан. Энг биринчи дебютант Шоҳруҳ Гадоев бўлган. У 2012 йил 25 март куни Тошкентда "Локомотив"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушган. Ўша йил сўнггида 21 ёшли Фарруҳ Сайфиев ҳам Суперлигада (ўша пайтда Олий лига деб аталарди) дебют қилганди.

2013 йилда бугунги кунда "Пахтакор" етакчисига айланган Одилжон Ҳамробеков Ўзбекистон чемпионатида илк бор майдонга тушганди. 17 ёш 31 кунлигида дебют қилган Ҳамробеков ўша йил элитада майдонга тушган энг ёш футболчига айланганди.

Шундай қилиб 12 йил давомида Бердиев камида бир нафардан дебютантни майдонга тушираверган. 2018 ва 2020 йилларда мураббий бир йўла 7 нафардан янги футболчини Суперлигада майдонга туширган. Рўзиқул Бердиев қўл остида дебют қилган энг ёш футболчи ҳозир БАА чемпионатида ўйнамоқда. Азизжон Ғаниев 2014 йил дебют қилганида 16 ёш 258 кунлик эди. Ўша йил Ғаниев чемпионатда майдонга тушган энг ёш футболчига айланганди.

Энг сўнгги дебютантлардан бири ўтган йилнинг кашфиётларидан бирига айланган Зафармурод Абдираҳматов ҳисобланади.

Бердиев қўл остида дебют қилганлардан бугунги кунда ҳам "Насаф"да ўйнаётган футболчилар: Дониёр Нарзуллаев, Ғолиб Ғайбуллаев, Акмал Мозговой, Умиджон Эргашев, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Зафармурод Абдираҳматов.

Маълумот учун, бу ерда футболчилар қайси клуб ёки академиядан чиққани ҳақида ёзилмаган. Айнан Суперлигада (Олий лига) илк бор майдонга тушган ўзбекистонлик футболчилар ҳақида маълумот берилган. Рўйхатдаги кўплаб футболчилар "Машъал" академиясидан чиққанини кўпчилик яхши билади. Лекин элит дивизиондаги илк қадамлар айнан Бердиев қўл остида ташланган.

Легионер футболчилар ҳам ҳисобга олинмаган.


Рўзиқул Бердиев қўл остида Ўзбекистон чемпионатида дебют қилган футболчилар рўйхати:

Дебютант - дебют қилган санаси (дебют қилган ёши)


1.Шоҳруҳ Гадоев - 25 март 2012 йил (20 ёш)
2.Фарруҳ Сайфиев - 21 ноябрь 2012 йил (21 ёш)
3.Мирзамурод Жўрабоев - 21 ноябрь 2012 йил (18 ёш)
4.Санжар Баратов - 21 ноябрь 2012 йил (20 ёш)




5.Одил Ҳамробеков - 16 март 2013 йил (17 ёш)
6.Улуғбек Дадабоев - 13 сентябрь 2013 (21 ёш)




7.Дониёр Нарзуллаев - 11 апрель 2014 йил (19 ёш)
8.Азиз Ғаниев - 7 ноябрь 2014 йил (16 ёш)




9.Бобир Абдихолиқов - 26 май 2015 йил (18 ёш)
10.Шароф Муҳитдинов - 31 май 2015 йил (17 ёш)




11.Ислом Рашидхонов - 1 апрель 2016 йил (18 ёш)
12.Дилшод Хушбаков - 28 апрель 2016 йил (20 ёш)
13.Нажмиддин Нормуродов - 26 август 2016 йил (21 ёш)
14.Сирожиддин Қўзиев - 23 ноябрь 2016 йил (20 ёш)

15.Ислом Кенжабоев - 4 март 2017 йил (17 ёш)
16.Ғолиб Ғайбуллаев - 22 сентябрь 2017 йил (21 ёш)




17.Шерзод Темиров - 26 апрель 2018 йил (19 ёш)
18.Акмал Мозговой - 8 июль 2018 йил (19 ёш)
19.Умиджон Эргашев - 8 июль 2018 йил (19 ёш)
20.Дилшод Саитов - 8 июль 2018 йил (19 ёш)
21.Худоёрхон Сагдуллаев - 8 июль 2018 йил (19 ёш)
22.Шерзод Насруллаев - 18 август 2018 йил (20 ёш)
23.Ойбек Бозоров - 4 ноябрь 2018 йил (21 ёш)




24.Жўрабек Маннонов - 31 март 2019 йил (22 ёш)
25.Ҳусниддин Алиқулов - 18 апрель 2019 йил (20 ёш)
26.Абдувоҳид Неъматов - 26 апрель 2019 йил (18 ёш)




27.Шоҳмалик Комилов - 1 март 2020 йил (20 ёш)
28.Машҳур Муҳаммаджонов - 1 март 2020 йил (21 ёш)
29.Муродбек Раҳматов - 14 июнь 2020 йил (18 ёш)
30.Ҳусайн Норчаев - 14 июнь 2020 йил (18 ёш)
31.Муҳриддин Зоиров - 17 август 2020 йил (21 ёш)
32.Абубакрризо Турдиалиев - 21 сентябрь 2020 йил (19 ёш)
33.Азамат Соибов - 3 декабрь 2020 йил (21 ёш)




34.Шаҳзод Акрамов - 15 апрель 2021 йил (17 ёш)
35.Азиз Холмуродов - 2 май 2022 йил (18 ёш)
36.Алибек Давронов - 6 август 2021 йил (18 ёш)
37.Сардор Саъдуллаев - 11 сентябрь 2021 йил (23 ёш)




38.Зафармурод Абдираҳматов - 2 май 2022 йил (19 ёш)

 


 

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика