RU

Последние новости

10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  2 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  4 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10

Бу - қизиқ. Олий лигада "Насаф"ни ютган жамоаларнинг омади келяпти Новости

Бу - қизиқ. Олий лигада "Насаф"ни ютган жамоаларнинг омади келяпти

Олий лиганинг биринчи давррасида "Насаф" билан боғлиқ қизиқ воқеа рўй берди.

Гап шундаки, "Насаф"ни ким мағлубиятга учратган бўлса, кейинги турларда ўша жамоа жуда омадли иштирок этган.

Маълумот учун, "Насаф" ҳозирча 14 учрашувда майдонга тушиб, шундан тўрттасида мағлуб бўлди. Бу клубнинг "Бунёдкор"га қарши 3-тур баҳси қолдирилган ва ўйин 4 июль куни бўлиб ўтади. Қаршиликлар биринчи даврада уйдаги ҳамма ўйинларни ғалаба билан тугатишди. Тўртта мағлубият эса сафардаги беллашувларда қайд этилди.

"Насаф" сафарда "Олмалиқ" (5-тур), "Локомотив" (6-тур), "Металлург" (12-тур) ва "Пахтакор" (14-тур) клубларига имкониятни бой берди. Рақиб жамоаларнинг ғалабасидан сўнг уларда иштаҳа очилди шекилли кейинги турларда бирин-кетин очколарни қўлга кирита бошлашди.

Масалан, "Олмалиқ"ни олайлик. Бу жамоа "Насаф"ни мағлуб этганидан сўнг қаторасига 11та ўйинда ютқазмади: олти ғалаба, беш дуранг. "Олмалиқ"нинг мағлубиятсиз серияси айнан "Насаф"га қарши баҳсдан кейин бошланди.



"Насаф" навбатдаги баҳсни яна сафарда, бу гал "Локомотив"га қарши ўтказди. Пойтахтликлар бунгача Ғузордан мағлубият билан қайтишганди. Аммо уйда "Насаф" мағлуб этилгач, "Локомотив" кетма-кет саккизта учрашувда ютқазмади. Жамоа икки бор дуранг ўйнаб, қолган беллашувларда уч очколи бўлди.

"Насаф" 12-турни Бекободда "Металлург"га қарши ўтказиб, яна ноль очко билан қайтди. Бу ўйиндан кейин энди "Металлург"нинг омади келиб, бекободликлар "Насаф" билан ўйинни ҳисобга олганда кетма-кет тўртта ўйинда ғалабага эришишди.

Ўз майдонида "Насаф"ни енгган яна бир жамоа "Пахтакор" бўлди. "Пахтакор" "Насаф" устидан ғалаба қозонгач, биринчи даврада ҳали амалга оширмаган ишини қилди, яъни илк марта сафарда уч очкони қўлга киритди. Жамоа "Обод"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди, бунинг устига омади келмаётган Игорь Сергеев шу ўйинда иккита гол урди.

Айтиб ўтганимиздек, "Насаф"нинг ҳали "Бунёдкор" билан қолдирилган ўйини бор. "Насаф" яна сафарда тўп тепишини инобатга олсак, қани кўрамиз, ўйинда қандай ҳисоб қайд этилади-ю, кейинги воқеалар қандай тус олади?

Х.Холиқов.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика