RU

Последние новости

21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  20 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  73 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  91 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  17 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Бу қизиқ. Бутун бир авлод эшитиб катта бўлган "EA Sports – it’s in the game" ҳақида Новости

Бу қизиқ. Бутун бир авлод эшитиб катта бўлган "EA Sports – it’s in the game" ҳақида

Сиз катта эҳтимол билан "EA Sports. It’s In The Game" иборасини Electronic Arts спорт симуляторларида кўп бор эшитгансиз.

Мана деярли 30 йилдан буён Эндрю Энтонининг харизматик овози ҳамон қулоқларимиз остида жаранглайди — афсонага айланган диктор. Бироқ буларнинг ҳеч бири бўлмаслиги ҳам мумкин эди.

Ўтган аср 90-йиллари бошида дубляж актери Эндрюни ҳеч ким танимасди. Унинг дўсти реклама бизнесидан нон топарди — кунларнинг бирида дўстининг фирмасига "EA"дан сўров тушади. Шу ўринда таъкидлаш лозим, у вақтларда Канада студияси молиявий жиҳатдан у қадар бақувват бўлмаган, штатда бор йўғи — 7 нафар ходим бўлган.

Шундай бўлса-да, компаниянинг овозлаштириш жараёни учун бир нечта номзодлар бўлган. Эндрюнинг ўзи эса дарҳол "EA"га ёрдам беришга рози бўлмаганди — ўша вақтда у шунчаки компания ҳақида ҳеч нима билмасди. Аммо Electronic Arts унга Ванкуверга сафар харажатларини қоплаб беришни ваъда қилади, Энтони эса ўша ердаги дўсти билан кўришиш ниятида бўлади. Кейинроқ афсонавий иборага айланган сўзларни Эндрю EA учун текинга ёзиб берган.

Биринчи версияда машҳур ибора бошқачароқ бўлган: "If it’s in the game, EA Sports, it’s in the game". Энтони уни ўзи ўйлаб топган, лекин кейинроқ уни янада соддароқ кўринишга ўзгартирган.

Ўйинда унинг овозидан фойдаланишганидан Энтони анча кейин хабар топади. Бир куни ўғли ўйинни ёқади ва Энтони ўз сўзларини эшитади. Шундан буён вақти-вақти билан ўзининг машҳур сўзларини мухлислар учун такрорлаб туради.

Эндрю кейинроқ қўлланма чиқаради, айнан унда қуйидаги сўзларни тўғри талаффузига ҳам тўхталинган: "EA Sports" — бу шунчаки, енгил айтиб ўтиб кетадиган сўз эмас. Жумла бир оз агрессив ва аниқ талаффуз қилиниши лозим. Сиз Худди "стейк" дардида бўлган оч кучук каби тажовуз билан талаффуз қилар экансиз, овозингизга бироз такаббурликни қўшамиз ва барчаси худди қўшиқдек янграйди".

У "EA Sports" билан ҳамкорликдан жуда мамнун: "1992 йилдан буён спорт симуляторларида менинг овозим кетаётгани, бу албатта, ажойиб". EA бугунги кунда ҳам дубляж афсонаси билан алоқада бўлиб туради ва муҳим тадбирларга таклиф қилади.

Шунингдек, Эндрю доимо мухлисларни хурсанд қилишга тайёр:


Эндрю Энтони сўзлари — ёшлигида FIFA ёки EA Sports компаниясининг бошқа бир ўйинини ўйнаган исталган инсон учун болалигидан ёрқин бир хотира. Чамаси, яқин йилларда бу шундайлигича қолади. Хўш, сайтимизнинг азиз ўқувчилари, сиз бу иборани эслай оласизми? Ёшлигингизда "EA Sports"нинг қайси ўйинларини ўйнар эдингиз?    


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика