RU

Последние новости

08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  0 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  10 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  9 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0

Бу мавсум кашфиётларидан бири Расул Йўлдошев билан суҳбат Новости

Бу мавсум кашфиётларидан бири Расул Йўлдошев билан суҳбат

Ўтган мавсум бошида “Бунёдкор” бошқарувини қўлига олган Вадим Абрамов ҳозирга қадар бир қатор ёш футболчиларнинг иқтидорини юзага чиқаришга ҳисса қўшиб келмоқда.

Жорий мавсумда айниқса рестартдан сўнг “Бунёдкор” жамоасида ишончли тарзда тўп тепаётган, сайтимиз томонидан бир неча бор тур рамзий терма жамоасига лойиқ кўрилган Расул Йўлдошев ҳам аста-секин жамоанинг муҳим футболчисига айланиб бормоқда. Яқинда ушбу футболчини суҳбатга чорлаб бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

- Айни пайтда жамоадаги футболчиларнинг, жамоадошларингизни соғлиғи қандай? Бугунги кунда “Бунёдкор”даги вазият ҳусусида нима дея оласиз?

- Ҳозирда ҳамманинг аҳволи яхши , Ислом Кобилов ҳам ўзини жуда яхши ҳис килмоқда, умуман олганда унинг аҳволи ёмон бўлгани йўқ. Шунчаки коронавируснинг енгил симптомплари пайдо бўлди. Айни пайт унинг соғлиғи жойида. Жамоада эса ҳаммаси кўнгилдагидек. 

- Дастлаб “Бухоро” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув қолдирилди. Сўнг эса 10-тур учрашувлари. Жамоа рестартдан сўнг эндигина максимал спорт формасига кириб бораётганди...

- Албатта, ҳаммаси равон кетаётганида ўйинларни колдирилиши яхши эмас. Лекин, наилож вазиятдан келиб чиқиб шу карорга келишган. Кутишга мажбурмиз, мен учун яхши томони ҳам бор. Орада юзага келган танаффусдан фойдаланиб жароҳатимдан тикланиб олмоқдаман. Ўйинлардан қолиб кетаман деб озроқ тушкунликка тушган эдим.

- Жорий мавсумда "Бунёдкор" жамоасидаги ажойиб ўйинларингиз орқали мухлисларга яқинроқ танилдингиз. Келинг кўпчилик билмаган ишқибозлар учун футболга қандай кириб келганингиз ҳақида айтиб берсангиз? Бу ҳар бир футболчида турлича кечади. 

- Футболга илк бор етти ёшимда дадам олиб борганлар. Ўша вақтда Навоийдаги “Суғдиёна” стадионидаги тўгарагига борганман. Биринчи мураббийим рахматлик Валерий Мелихович Аветисов бўлган. Улар менга жуда кўп нарсаларни ўргатганлар. Нафақат мураббий сифатида балки, инсонийлик томондан ҳам бизни тарбиялаганлар. Сўнг қисқа вақт Владимир Петрович Гаврилов шуғуллантирдилар. Бахтиёр ака Султонов ҳам биз билан яхши жамоа туза олдилар. 2013 йилда мени “Бунёдкор” академиясига таклиф қилишди. Отабек Ғуломхўжаев ва Ёрқин Назаров мураббийлигида ўринбосарлар жамоасигача бўлган йўлни босиб ўтдим. Менга қанчалик қийин бўлган пайтда ёрдам бериб, қўллаб-қувватлашганлигини унутмайман. Уларга раҳмат айтиб қоламан. Орадан маълум вақт ўтгач Ҳикмат Эргашев мени ўринбосарлар жамоасига чақирдилар. Улардан кейин эса Шуҳрат Мақсудов бошчилигида ёшлар жамоаси билан чемпионликни қўлга киритдик. Шу тариқа асосий таркибга жалб қилинганман. Мен билан бирга Фаррух Икромов, Суҳроб Иззатов, Абдулла Абдуллаевлар ҳам бошланғич таркиб билан машғулотларда қатнаша бошлади.



Шундан кейин 2018 йилдан бошлаб тўлиқ асосий жамоа билан машғулотларда иштирок этиб юрдим. 2018 йилги мавсумнинг 1-туридан ўрин олган АГМК билан учрашувнинг 51-дақиқасида Миржалол Қосимов мени захирадан майдонга туширдилар. Бу жамоадаги дебютим эди. Ўйин 1:1 натижаси билан якунланганди. Майдонга тушиб ҳеч бир тайинли иш килмаганман. Буни тан оламан. Ҳаяжонланиб хатоларга йўл қўйганман. Шундан кейин “Қўқон-1912” ва “Пахтакор” билан ўйинларда мураббийлар имконият беришди. Ўтган мавсумда Миржалол Қосимов мени АГМК га ижара асосида таклиф қилдилар. Ишончларини оқлаш учун боримни бериб ҳаракат килдим. “Қизилқум” билан биринчи ўйинда мен асосий таркибдан жой олдим. Ушбу беллашувда ёмон ҳаракат қилмаётгандим. Лекин, иккинчи бўлимда тиззамдан жароҳат олдим. Тикланишимга етти ой вақт кетди. АГМКдаги охирги ўйинимни Лига кубоги финалида “Пахтакор”га қарши ўтказдим. Мавсум якунлангач ижара шартномам якунланди, натижада “Бунёдкор”га қайтдим. Бошида жароҳатимни асоратлари қолгани сабаб ҳаракатларим қовушмади. Шунинг учун дастлабки турларда асосан захирада колдим. Мана энди худога шукур ҳаммаси яхши. Вадим Абрамов ҳам менга катта ишонч билдириб рестартдан сўнг асосий таркибда туширишни бошладилар. 

- Болалигингизда мураббийларингиздан эшитадиган асосий танбеҳингиз нима бўлган? Қайси камчиликларингиз учун эътироз билдиришарди?

- Болалигимда мураббийларимнинг ҳаммаси бир ҳил танбех ва кўрсатма беришарди. Ҳаракатларимга жисмоний куч қўшишим кераклигини кўп айтишарди. Бу гапни ҳозир ҳам мураббийларим кўп таъкидлашади. Ҳақиқатдан ҳам жисмонан кучайишим кераклигини биламан, шунга харакат қилмоқдаман. 

- Аксарият футболчилар фаолияти бошламанмасдан олдин кўп бор қийинчиликларга дуч келишганини айтишади. Сизда “Бунёдкор” жамоаси асосий таркибига келгунингизга қадар қандай машаққатларни бошингиздан ўтказгансиз?

- Албатта, қийинчиликлар ҳаммада бўлади. Жароҳатлар, касалликлар ва ҳоказо. Футболдан ташқарида ҳам яъни ҳаётда дуч келадиган муаммолар, оғир кунлар бўлади. Бошимдан ўтган қийинчиликларни достон қилмоқчи эмасман. Чунки, бу ҳаммада бўладиган нормал ҳолат деб биламан. 

- Футбол сиз учун...

- Ҳаётимнинг мазмуни. Бошқа изоҳга хожат йўқ. 

- “Бунёдкор"нинг айни пайт турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни ўзига асло ярашмайди. Ўтаётган мавсумни қандай изоҳлайсиз? Жамоа нима учун сафарда ўзига ўхшамаяпти? Ҳаттоки, гол ҳам ура олмаяпти...

- Тўғри, айни пайтда эгаллаб турган ўрнимиз бизга мос эмас. Бироқ, мавсумни жуда ёмон ўтказяпмиз деган фикрга бормаган бўлардим. Меҳмонда АГМК ва “Пахтакор”га мағлуб бўлдик. “Андижон” билан муроса кўчасини танладик. Сафарда ўтаётган айрим учрашувларда бизга майдон ҳолати эркин ўйнашимизга тўсқинлик қилмоқда деб ўйлайман. Яна билмадим. Уйда сафардагига қараганда анча яхшироқ тўп тепамиз. 


- Бу йилги “Бунёдкор” ҳали ўтган мавсумдаги каби тезлик олгани йўқ. Мавсумни бир текисда ўтказмоқда деб ҳам бўлмайди. Балки, жамоа ҳали тўлиқ юқори спорт формасига кириб олмагандир...

- Ҳа, биз энг яхши спорт формамизга кирганимиз йўқ. Кейинги турларда ўйинимизга янада тезлик ва темп қўшишга ҳаракат қиламиз. Аҳир, “Манчестер Сити”нинг ўйинларини бекорга кўраётганимиз йўқ. Ҳали янада чиройлироқ тўп тепиб ўзимизга керакли натижаларни қўлга киритшимизга ишонаман. 

- Вадим Абрамов “Пахтакор” билан ўйиндан сўнг футболчиларни қандай қилиб руҳлантира олди, тушкунликдан қандай олиб чиқиб кетди?

- “Пахтакор” билан беллашувдан сўнг бир неча кун тушкун кайфиятда юрдик. Вадим Карленович ўтган учрашувни унутишимизни айтди. Машғулотларни ҳазиллар билан кўтаринки кайфиятда ўтказишга эътибор бердилар. “Локомотив” билан ўйингача ҳаммаси изига тушиб кетди. 

Мазмунли ва ажойиб суҳбат учун ташаккур!



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Фотосуратлар муаллифи Жаҳонгир Файзуллаев. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика