RU

Последние новости

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  52 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Бу Чемпионлар лигаси номини Рекордчилар лигасига ўзгартиринг! Новости

Бу Чемпионлар лигаси номини Рекордчилар лигасига ўзгартиринг!

Чемпионлар лигасининг бу мавсуми старти турли рекордларга бой бўлди ва уларнинг баъзилари билан сизни таништириб ўтамиз.

1. "Тоттенхэм" рекорди


"Манчестер Юнайтед" Европа лигаси баҳсига тайёрланаётган бир пайтда катта саҳнага номи жуда машҳур бўлмаган жамоалар чиқмоқда. Кутилмаганда "Тоттенхэм" "Лестер"нинг Чемпионлар лигасидаги ажойиб дебютидан ҳам ёрқинроқ рекорд қайд этди.

Учинчи ўрин ва ўтган мавсумдаги ажойиб ўйин, "Уайт Харт Лейн"дан "Уэмбли"га ўтиш ва Англиянинг Францияга қарши баҳси ("Монако" алоҳида давлат ҳисоблансада, аммо кўпинча ўз қўшниси таркибида ёдга олинади) "шпорлар"га бирданига 3 та рекордни янгилашга имкон берди:

1.Инглиз клублари орасида уй учрашувларида энг кўп мухлис, 2.Чемпионлар лигасида қатнашадиган инглиз клублари орасида энг кўп мухлис, 3."Тоттенхэм" клуби тарихидаги энг кўп мухлис.

"Монако"га қарши баҳс 85 000 мухлис йиғди, аммо баҳс рекордчиларнинг фойдасига якунлангани йўқ - 1:2.


2. "Боруссия"нинг рекордлари


Дортмунднинг "Боруссия" клуби Чемпионлар лигасининг меҳмондаги учрашувларида тезкор 3 та гол уриш рекордини янгилаши учун 17 дақиқа керак бўлди. "Арилар"нинг даҳшатли "штурми"га Польшанинг "Легия" клуби нишон бўлди. Бу борадаги аввалги рекорд "Барселона"га тегишли эди. Каталония клуби 2008 йилда 22 дақиқа ичида Швейцариянинг "Базель" клуби дарвозасига 3 та гол уришга улгурган эди. "Боруссия" бу рекордни янгилаганидан сўнг яна 3 та гол урди ва ўзининг тарихида Чемпионлар лигасида ва еврокубокларда меҳмондаги энг йирик ғалабасини нишонлади. Дортмундликлар бундан йирикроқ ҳисобда 1956 йилда уйдаги баҳсда Люксембургнинг "Спора" клубига қарши Европа Чемпионлари Кубоги ўйинида (7:0) ва 1965 йилда Мальтанинг "Флориана" клубига қарши учрашувда (8:0) ғалаба қозонган.


3. "Бавария"нинг рекорди


Германиянинг яна бир клуби - "Бавария" "Ростов"га қарши Чемпионлар лигаси баҳсида "Альянц Арена"даги кетма-кет 13-ғалабага эришди ва бу турнирда уйдаги ғалабалар сони бўйича "Манчестер Юнайтед"нинг рекордини янгилади. Баварияликлар сўнгги бор 2014 йилда Мюнхенда мағлуб бўлишган, ўшанда "Реал" немис жамоасини 4:0 ҳисобида таслим этган.


4. Карло Анчелоттининг рекорди


"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти етти жамоа билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган биринчи мутахассисга айланди. Олдинроқ италиялик "Парма", "Ювентус", "Милан", "Челси", ПСЖ ва "Реал"ни бошқарган ва бу жамоалар билан ҳеч бўлмаса бир маротаба рақибини мағлуб этган. Рафаэль Бенитес олтита жамоа билан Чемпионлар лигаси учрашувларида зафар қучган. "Лестер" устози Клаудио Раньери ҳам икки ҳафта олдин худди шу натижага эришди.


5. "Барселона" рекорди


Ла Лиганинг дебютанти "Алавес" билан муваффақиятсиз баҳсдан сўнг "Барселона" мухлислари олдида ўзини оқлаб олиши керак эди. Каталонияликлар "Селтик"ка қарши баҳсда икки учрашув учун гол урди ва Шотландия клуби ўтказиб юборган еттита голга жавоб бера олмади. Бу ғалаба уларнинг Чемпионлар лигасидаги энг йирик муваффақиятига айланди.


6. Лионель Мессининг рекорди


"Селтик"ка қарши ўйинда "Барселона" етакчиси Лионель Месси ўзини кўрсатди. Деярли икки ҳафта гол ура олмаган аргентиналик Чемпионлар лигасининг олти учрашувида хет-трик қайд этган тарихдаги биринчи футболчига айланди. Бу натижа борасида у ўзининг азалий рақиби Криштиану Роналдудан ўзиб кетди ва биринчи ўринга чиқиб олди. Лео 3-дақиқада урган гол Мессининг Чемпионлар лигасидаги энг тез голига айланди. Аргентиналик ушбу голни 10 сония олдин урганида, бу дарвозани ишғол этилиши Месси учун барча турнирлардаги энг тезига айланарди. 2010 йилда жаҳоннинг энг яхши футболчиси "Расинг" дарвозасига учрашув бошланишидан 2 дақиқа 36 сония ўтиб гол урди. Сочини бўяган ва соқолини ўстирган Лео ўз ҳаётида ниманидир ўзгартиришга уринаётган бўлса керак.


7. Криштиану Роналдунинг рекорди


Лиссабоннинг "Спортинг" клуби Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолибни таслим этишига бир баҳия қолди, аммо "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз жамоасига ёрдамга келди. Португалиялик 89-дақиқада ўзининг собиқ клуби дарвозасига жарима зарбасидан чиройли гол урди. 31 ёшли Криштиану Чемпионлар лигаси тарихида стандартдан (пенальти ҳисобга олинмаганда) 12 та гол уришга муваффақ бўлган биринчи футболчига айланди ва "Ювентус" ҳамда Италия терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Алессандро Дель Пьерони (11 та стандарт) ортда қолдирди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика