RU

Последние новости

07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  0 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  7 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  16 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  467 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6

Бруну Пиньейру: "Қолган баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонишга мажбурмиз, бошқа вариантимиз йўқ" Новости

Бруну Пиньейру: "Қолган баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонишга мажбурмиз, бошқа вариантимиз йўқ"

"Насаф" ҳамда "Ал Садд" учрашувидан (3:1) сўнг меҳмон жамоа устози Бруну Пиньейру матбуот анжуманида иштирок этди.

"Насаф" ғалабага муносиб ўйин намойиш этишди. Уларни табриклайман".

- "Насаф"ни мағлуб этиш учун "Ал Садд"га нима етишмади, кечаги матбуот анжуманида бошқача кайфиятда изоҳ берган эдингиз.

- Кўп хатоларга йўл қўйдик. "Насаф"нинг биринчи голигача яхши ўйнадик, эътиборсизликка йўл қўйдик. Қайтишга уриндик, бироқ футболчимиз четлатилди. Ҳеч бўлмаса ҳисобни 3:2 кўринишга келтирмоқчи эдик.

- Акром Афифнинг агрессив ҳаракатларига қандай изоҳ бера оласиз?

- Афиф агрессив ўйин кўрсатди деб ўйламайман. У нега қизил карточка олганини билмайман. Мулоқотда нималар дейилганини эшитмадим.

- "Ал Садд" жамоасида испан футболининг таъсири катта бўлган. Жамоадагиларга португал футболини жорий қилиш қийин бўляптими?

- Мураббий қайси мамлакатдан келганининг аҳамияти йўқ. Футболда ҳамманинг ўз қарашлари ва услуби бор. Айни дамда менинг вазифам жамоанинг аввалги услубини янада ривожлантириш. "Ал Садд" доимо етакчи жамоа бўлган ва мен бу услубни сақлаб қолишга ҳаракат қиламан.

- Жамоа сардорини алмаштиришга нима мажбур қилди? "Насаф"нинг ўйини Қатарнинг қайси клуби савиясига яқин?

- Бу нормал ҳолат. Ўйинга ўзгартириш мақсадида янги футболчини майдонга туширдик. "Насаф"ни аниқ битта жамоага ўхшата олмайман. Бу жамоанинг ҳимоядан ҳужумга ўтиши ва қарши ҳужумлардаги ҳаракатлари лигамиздаги кўп жамоаларга ўхшаб кетади.

- Кейинги ўйинлар ва гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?

- Қийин вазиятдамиз. Қолган баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонишга мажбурмиз. Бошқа вариантимиз йўқ.

- Кеча "Ал Садд"нинг ўзига бўлган ишончи юқори эди, жамоага нима бўлди?

- Очиғи сўнгги кунларда жуда кўп ўйинлар ўтказиб юбордик. Футболчиларга эътирозим йўқ. Тақвим оғир келди. ФИФА кунларида 20га яқин футболчи терма жамоаларга жалб қилинади. Чарчоқлар "Ал Садд"ни тарк этмаяпти ва бу нарса бизга ҳалал беряпти.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика