Бруну Фернандеш Роналду ҳақида: "Ҳатто учинчи дарвозабонга ҳам захирада ўтириш ёқмайди"
07 дек 2022 17:07
Новости
Бруну Фернандеш Роналду ҳақида: "Ҳатто учинчи дарвозабонга ҳам захирада ўтириш ёқмайди"
Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ҳолати ҳақида гапирди.
Хабарингиз бор, Криш ЖЧ 1/8 финалида Швейцария билан ўйинда (6:1) жамоа асосий таркибига киритилмади.

"Сизнингча, кимдир захира ўриндиғида ўтиришни яхши кўрадими? Ҳатто учинчи дарвозабон ҳам захира ўриндиғида ўтирганидан унчалик хурсанд бўлмаса керак. Криштиану хурсанд деб ўйлайсизми? Агар мураббий кейинги ўйинда мени захира ўриндиғига қўйганида, мен ҳам ранжиган бўлардим.
Криштиану – барча даврларининг энг машҳур футболчиси. Спортда Роналдудан машҳурроқ одам йўқ. Одамлар Криштиануни кўриш учун келиши нормал ҳолат. Мен бунда ҳайратланарли нарсани кўрмаяпман", – деди Бруну Фернандеш.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии