RU

Последние новости

14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  0 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   12 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  4 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  3 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  7 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1 12:00Лаосдан гапирамиз  19 11:47Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйин учун тахминий таркиблари  25 11:26Бундеслиганинг энг яхши тўпурари "Бавария"га ўтишни истамоқда  0 10:51«Реал Мадрид»нинг қишдаги режалари маълум  0 10:18Поль Погба келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:42«Манчестер Юнайтед» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  0 09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  5

Британиялик Пирс Морган 2022 йилнинг сўнггидаги асосий футбол масхарабозими? Новости

Британиялик Пирс Морган 2022 йилнинг сўнггидаги асосий футбол масхарабозими?

Балки йил масхарабозидир?

Ноаниқ иқтибослар қироли

Британиялик журналист Пирс Морган сўнгги бир ой ичида ақлбоварқилмас машҳурликка эришди. У олдин ҳам ватанида таниқли бўлган, аммо Криштиану билан можароли интервьюдан сўнг танилишнинг янги даражасига чиқди. Аммо, бу билан барчаси тугамади — Пирс жаҳон чемпионати вақтида Роналдуни доимий равишда мақтади ва Мессини камситилган постларни юклади. У билан яқиндан танишиш вақти келди.


Пирс Морган нимаси билан машҳур?

Пирс Морган журналистикада 30 йилдан ошиқроқ вақтдан бери фаолият юритади. Британиялик ҳозирда португалиялик футболчи Криштиану Роналду билан бир нечта интервьюлари билан кўпроқ танилган. Можароли интервьючи бунга қадар ўзининг шахсий шоуси бўлимш "Пирс Морганнинг ҳаёт тарихи" (2009дан 2021 йилгача чиққан) ва Американинг CNN телеканалида ишлаган.

57 ёшли инсонда нашрлардаги жиддий лавозимлар ҳам бўлган. Мисол учун у Daily Mirror ва The Sun каби газеталарнинг бош муҳаррири бўлган. Буюк Британияда ушбу ОАВни "сариқ" дея ҳисоблашади.

Журналист футболга бўлган қарашларини яширмайди — у Лондоннинг "Арсенал" клубига мухлислик қилади. Роналду 2021 йилда "Манчестер Юнайтед"га қайтганида, Морган мухлисини АПЛда яхши кутиб олди ва севимли жамоасига гол урмасликни сўради. У бу мавсумда умуман Криштиануни "канонирлар" сафига тўлиқ жалб қилди. "Канонирлар" мухлисининг фикрича, жамоада Габриэль Жезус катта ҳажмдаги ишни бажарган, аммо уларга доимий гол урадиган форвард керак.


Қандай қилиб Роналду билан танишган?


Пирс Морган шунингдек продюсер ҳам. Роналдуга бўлажак дўстининг ҳужжатли фильмлари жуда ҳам ёқади. Британиялик Daily Mail'даги ўз рукнида футболчи билан танишишни шундай тасвирлаб берди: "Муносабатларимиз жуда ноодатий кўринишда бошланди. У уч йил олдин менга "Салом, сэр, яхшимисиз? Сизнинг қотиллик ҳақидаги ҳужжатли фильмингизни кўрдим. Қотиллар билан интервьюларингизни кўриш жуда ҳам ажойиб" деб ёзди. Спортдаги кумирларимдан бири ёзганидан даҳшатга тушдим ва ўз профессионал ниқобимни кийдим. "Менимча, бир бор сендан интервью олиш қизиқарли бўларди..." — дея ўлжа ташладим". У эса "Аммо, мен ҳеч кимни ўлдирмаганман" деб жавоб қайтарди.

Айнан 2019 йилда таниқли дуэт биринчи интервьюни суратга олишди. У португалияликнинг отаси ўғли билан фахрланишини айтган видео сабаб Кришнинг ёшлари билан эсда қолди.

Морган ва Роналду фақатгина камерада суҳбатлашишмайди. Британиялик телебошловчи португалияликни ҳар қандай мавзуда гаплашиши мумкин бўлган ҳазилкаш ва очиқ йигит дея таърифлайди.



МЮ ҳақидаги можароли интервью


Роналду Морганга доим яхши жавоб қайтарган. Унинг ўз дўсти орқали "Манчестер Юнайтед"га қаратилган гапларини айтмоқчи бўлган бўлса ажаб эмас.

"Криштиану хафа эди. Яқинда у мен билан боғланди ва катта интервью беришни хоҳлаётганини айтди. У вазиятни ёритмоқчи бўлди, сабаби бутун йил давомида ақлбоварқилмас сондаги танқидларни қабул қилди", — дейди телебошловчи можароли суҳбатнинг мақсади ҳақида.

Роналду бу интервьюда ўз жамоаси бўлмиш "Манчестер Юнайтед" ва мураббийи Эрик тен Хагни очиқчасига танқид қилди, ҳатто нидерландияликни ҳурмат қилмаслигини билдирди.

Шу билан бирга Морган Роналду интервьюдан қониққанини айтди. "У нимани айтаётганини биларди. У қандай реакция бўлишини билган", — деди 57 ёшли репортёр. Криштиану эса интервьюдан бироз ўтиб жамоасиз қолди. "Манчестер Юнайтед" Қатардаги ЖЧ пайтида футболчи билан шартномани бекор қилди.



ЖЧ-2022 пайтида нималар деди?


Морган доимгидек мундиал пайтида Криштиануни ижтимоий тармоқларда мақташда давом этди. Унинг изоҳлари асосан ўта беъмани ва масҳарабозликдан бошқа ҳеч нарса эмасди.

"Роналду менга бош билан тўпга текканини тасдиқлади. Ҳатто Бруну ҳам бу гапга қўшилмоқда", — деб изоҳ берди у Фернандешнинг Уругвайга урган голи ҳақида. Аммо, ФИФА бу тўпга Роналду тегмаганини факт билан кўрсатди. Морган шунингдек трансфер миш-мишларини ҳам муҳокама қилади ва Криштианунинг "Ал Наср" билан эҳтимолий шартнома ҳақидаги гапларни рад этди. У ЧЛда иштирок этувчи клубга ўтиш мақсади ҳақида гапирди.

"Саудия Арабистонига ютқазган одам", — деб жавоб қайтарди Морган Лионель Мессини битта сўз билан жавоб қайтариш сўралган постга.

Месси эса якунда жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, Роналду эса анча эрта уйига қайтди.



Британиялик Аргентинанинг Австралия билан ўйинидан сўнг Месси иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этиши керак бўлганини ёзди. 

Морган шунингдек Марокашни ЖЧ-2022 чорак финалида Португалия (1:0) устидан қозонилган ғалабаси билан табриклади, аммо "Яна қанча тарихдаги энг буюк ўйинчини захира ўриндиғида сақлаб қолишади?" деб савол йўллади.

Аммо, Роналду ўша ўйиннинг иккинчи тайми бошида майдонга тушганди. Журналист жаҳон чемпионати финалида олдидан яна Роналдуни тарихдаги энг яхшиси дея эътироф этди, аммо Марадона иккинчи, Месси учинчи ёки бразилиялик Роналдодан сўнг тўртинчи деб қўшимча қилди.



Якунда ЖЧ-2022 финали тарихдаги энг яхши футболчи ҳақидаги гаплари учун Пирс Морганнинг оғзини ёпгандек туюлди. Унга эса фарқи йўқ: "Ҳа, мен бу тортишувларнинг бутунлай тугаши тарафдориман. Криштиану тарихдаги энг яхши ўйинчи".



Морган десертга Аргентинанинг Буэнос-Айресда чемпионликни нишонлашдаги вазиятга аталган шарҳини берди: "Шаҳар кўчаларида 4 миллион атрофида инсон? Ва? Қолган барча 11 миллиони ҳали ҳам Марадонани энг буюк деб ҳисоблайди".


Морган олдин Месси тарафдори эди


Роналду билан дўстлик Пирс Морган учун кўп нарсани ўзгартириб юборди. У 2012 йилда Мессини тарихдаги энг яхши ўйинчи деб атаган.



Морган 2013 йилда Аргентинада бир йўла биринчи рақамли католик (Рим Папаси Франциск) ва дунёда биринчи рақамли футболчи бор эканини ёзган.




Унга ЖЧда Роналду эмас, Месси ғолиб бўлганини умуман ёқмади. Унга қарши фикр билдириш учун Леонинг узоқ кутган соврин билан тушган суратларни ўз саҳифасига қўйгани сабаб бўлди.

"Хоп, Лионель.. биз тушундик, сен ЖЧни ютибсан. Аммо, ошириб юборяпсан"




"Барча хейтерларга байрам хабари" (Морганнинг сўнгги твити, у мухлиси билан бирга)


Унинг Роналдуни Daily Mail'даги ўз рукнида 2008 йилда "бузуқ бола" деб атагани қизиқ. Албатта, Морганга бу гапларини эслатишган. Британиялик эса Криштиануни шунчаки яқиндан билиб олганини баҳона қилган.


Алишер Остонов мақоласи

Автор : Alisher
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика