RU

Последние новости

00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  0 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  6 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  1 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  1 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  10 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  6 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  25

Британия газетаси Вларнинг пенальтисини гол деб ҳисоблади ВИДЕО Новости

Британия газетаси Вларнинг пенальтисини гол деб ҳисоблади ВИДЕО

Аргентинага қарши ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида Голландия терма жамоаси ҳимоячиси Рон Вларнинг зарбасидан сўнг гол бўлган.
Бу ҳақда Британиянинг The Guardian нашри хабар берди.

Аргентина пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида зафар қучди. Вларнинг зарбасини Серхио Ромеро қайтарди. Аммо трансляция жараёнида тўпнинг кейинги ҳаракати кўринмади. Тўп кутилмаган траектория ҳосил қилиб дарвоза томон борди. Ромеро бу вақтга келиб дарвозани тарк этиб бўлганди. Шундан сўнг Влар бош ҳакам Жюнейт Чақирга мурожаат қилган, аммо ҳакам голни ҳисобга олмаган.



Бироқ видеоларда ҳам тўп ҳимоячига қайта текканми ёки тўп дарвоза ичига тўлиқ кирганми кўриб бўлмайди. Британ матбуоти иккита видео топишди, аммо уларда ҳам жавоб тўлиқ эмас.

Бу вазиятга ФИФА ҳаками Станислав Сухина ўз муносабатини билдирди. «Умуман олганда бу гол. Агар Влар иккинчи бор тўпга тегмаган бўлса голни инобатга олиш керак эди. Бундай вазият футболда олдин ҳам содир бўлган», — дейди Сухина «Р-Спорт» нашрига.

Қоидага кўра тўпнинг тўлиқ тўхташини кутиш керак. Бу вазиятни ФИФА кўриб чиқадими ёки йўқми, номаълум.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика