Breaking: ТОП-5 лигаларидан бири мавсумни тиклашга тайёрлигини маълум қилди
23 апр 2020 20:05
Новости
Breaking: ТОП-5 лигаларидан бири мавсумни тиклашга тайёрлигини маълум қилди
Бундеслига коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган мавсумнинг қолган қисмини давом эттиришга тайёрлигини ташкилот расмий сайти орқали маълум қилди.
Майда Германиянинг икки юқори дивизиони (Бундеслига 1, 2) учрашувлари томошабинларсиз ўтиш эҳтимоли мавжуд. Қайд этилишича, ушбу қарорни Бундеслига эмас, балки немис сиёсатчилари қабул қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Бундеслига мавсумни тиклашга қаратилган тиббий концепцияни ишлаб чиқди, унга қаттиқ гигиена қоидалари, коронавирусга тестлар ва футболчиларнинг ҳолатини кузатиб бориш киради.
Баҳсларга ташриф буюрувчиларнинг сонига чеклов жорий этилади: трибунадагилар 213 кишидан ошмаслиги керак (стадион ички қисмида 100 ва ўриндиқларда 113)
Бошқарув кенгаши Германиянинг 3-дивизиони ҳамда аёллар Бундеслигасига 7,5 миллион евро ажратишга қарор қилган.
Аввалроқ, Германия чемпионати 9 май куни тикланиши мумкинлиги ҳақда хабар қилгандик.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии