RU

Последние новости

15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  0 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34

Breaking news: "Насаф" собиқ футболчисини ортга қайтарди Новости

Breaking news: "Насаф" собиқ футболчисини ортга қайтарди

Қаршининг "Насаф" жамоаси эртадан бошлаб ўз қароргоҳида ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Персеполис"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлайди.

Жамоа таркибида ўзгаришлар мавжуд. Маълумотларга кўра, бугун "аждарлар" яқиндагина "Насаф" билан хайрлашган Сайдулло Раҳматовни яна ортга қайтарди. Орада АГМК билан Туркияда йиғин ўтказиб қайтган чап қанот ҳимоячиси бугун қаршиликлар билан шартнома имзолаган.

Рўзиқул Бердиев чап қанот ҳимояси юзага келган муаммони собиқ футболчиси билан ёпишга уриниб кўрадиган бўлди. Шунингдек, жамоа селекция ишларини давом эттирмоқда. Жамоа бош мураббийи "Ал Файсали"га қарши ўйиндан кейин учта чизиқ бўйича футболчи кераклигини таъкидлаганди. Чап қанот ҳимоясидан ташқари "Насаф"га яна марказий ярим ҳимоячи ҳамда ҳужумчи зарур. Тез орада бу чизиқлар бўйича ҳам янги футболчилар пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли мавжуд.

"Насаф" жамоаси "Персеполис"га қарши ўйинга тараддуд кўриш доирасида 6-7 февраль кунлари Қаршида "Шўртан" ҳамда "Динамо" жамоалари билан назорат учрашуви ўтказиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни "Насаф" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Персеполис"га қарши Эронда баҳс юритади. Қаршиликлар 11 февраль куни эрта тонгда Тошкентдан Эронга Туркия орқали йўл олишади.

Рейтинг: +55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика