BREAKING: Франция чемпионати муддатидан олдин якунланди
28 апр 2020 19:40
Новости
BREAKING: Франция чемпионати муддатидан олдин якунланди
Лига 1 ҳамда Лига 2'нинг жорий мавсум баҳслари коронавирус пандемияси туфайли бошқа ўтказилмайди.
Бу ҳақда Франция Бош вазири Эдуард Филипп маълум қилди.
“Қуёшли кунларда спортнинг айрим турлари билан масофани сақлаган ҳолда очиқ хавода шуғулланиш мумкиндир. Бироқ, ёпиқ иншоотларда, шунингдек, мунтазам алоқада бўлувчи ва жамоавий спорт турларида эса бу имконсиз”, дейди Филипп.
Шу тариқа, Францияда футбол баҳслари сентябргача қайтмайди. Жорий мавсум чемпиони, шунингдек, қуйи дивизионга тушиб кетадиганлар аниқланиши ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.
Аввалроқ, Франция 4 дивизиони ҳамда ундан қуйи лигаларда ҳам мавсум якунлангани ҳақда хабар берилганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии