Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум
15 янв 2025 11:53
Новости
Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га трансфери сўнгги кунларнинг асосий мавзуси бўлиб турибди.
"Championat.asia" нинг эксклюзив маълумотига кўра, Ҳусановнинг агенти Гайрат Хасбиуллин бугун Тошкентдан Парижга учиб кетди. Абдуқодир катта эҳтимол билан бугун виза олади ва улар эртага Франциядан Англияга учиб боришади. Биздаги маълумотга кўра, ҳаммаси режадагидек бўлса, Ҳусанов жума куни "Манчестер Сити"да тиббий кўрикдан ўтади.

Ҳусанов ва унинг трансфери ҳақидаги сўнгги янгиликларни бизда кузатиб боринг.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии