RU

Последние новости

22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  6 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  27 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2

Бразилиялик мухлислар ЎЗБЕКИСТОН дея ҳайқиришди Новости

Бразилиялик мухлислар ЎЗБЕКИСТОН дея ҳайқиришди

Яна бир неча соатлардан сўнг бошланадиган Бразилия - Германия учрашувини Абдураҳмон Фозилов билан жонли ёритиб беришга ҳаракат қиламиз.
21 соат деганда Тошкентдан Сан-Паулу шаҳрига етиб бордим. Кейин футбол ишқибозларини ўз бағрига сиғдирган, узоқ йўл учун мўлжалланган автобусда Бело Оризонте шаҳри томон йўлга чиқдим. Бу автобусда бразилиялик мухлислардан ташқари Олмониядан ҳам ишқибозлар бор эди.





Ўйинга ҳали бир неча соат бўлсада, мухлислар стадион томон йўл олишган. Стадионга 6 кмга яқин ҳудуддан бошлаб машиналар тирбандлигини кўришингиз мумкин. Шунинг учун барча стадионга пиёда боряпти. Германия ва Бразилия терма жамоалари ва қолган сайёҳлар ўртасида дўстона муносабат.

Қуйидаги видео орқали кўришингиз мумкин, бразилияликлар Ўзбекистон деб бақиришяпти. Атрофдаги атмосфера бир сўз билан, яъни мухлис кўзи билан айтганда СУПЕР! Ҳамма стадионга келаётган бўлсада, стадион ичига эмас, унинг атрофидаги муҳитга ошиқишяпти. Истасангиз дам олинг, истасангиз емакхона, магазинларни айтмайсизми? Ҳамма нарсалар мухлис учун аъло даражада яратилган. Фақат мухлис кўплигидан телефонларимизни қувват олдириш учун навбат кутяпмиз.




Агар бугун Клозе майдонга тушиб гол урадиган бўлса, афсонавий Роналдодан ўтиб кетади. Буни мухлислар исташмаяпти. Бу ҳолат акс этган суратларни томоша қилишингиз мумкин.




Учрашув якунига етиши билан яна Сан Пауло томон йўлга чиқамиз. Эртага стадиондаги муҳитни сизларга яқиндан таништирамиз. Чипталар қўлда ҳам йўқ ҳисоби. Бўлса ҳам нархи осмон. Ҳазиллашиб чиптамни сотаман деган эдим, 3000 дан, 5000 АҚШ долларигача пул ваъда қилишди. Аммо бу ерга келиб футболни стадиондан кўрмасдан кетиш, бўлмапти. Стадион атрофида эса Бразилия мадҳияси тарқатиляпти. Ҳуллас энди ўйинга кетдим...
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика