Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Фред фаолиятини якунлайди
25 мая 2022 14:25
Новости
Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Фред фаолиятини якунлайди
"Флуминенсе" ҳужумчи Фред ёзда фаолиятини якунлашини эълон қилди.
38 ёшли бразилиялик футболчида кўзи билан боғлиқ муаммолар бор, шу сабаб у фаолиятини якунламоқчи. Аммо, клуб раҳбарияти буни клубнинг туғилган кунигача қолдиришни сўради. "Флуминенсе" 21 июлда 120 ёшни қарши олади.
Олдинроқ, Фред "Америка Минейро", "Крузейро", "Атлетико Минейро" ва "Лион"да ўйнаган.
Форвард Бразилия терма жамоаси либосида 39та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол уришга эришган. У жамоа билан бирга 2013 йилда Конфедерациялар кубогини қўлга киритган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии