Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси фаолиятини "Ал Аҳли"да давом эттиради
07 авг 2023 18:07
Новости
Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси фаолиятини "Ал Аҳли"да давом эттиради
"Рома" ва Бразилия термаси ҳимоячиси Рожер Ибаньес Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби сафига кўчиб ўтади.
Трансфер суммаси 28,5 миллион евро ва кафолатланган бонуслар (уларни қўшганда умумий сумма 30 миллионга етади)ни ташкил қилади. Футболчи бугун тиббий кўрикдан ўтиши ва кейин 3 йиллик шартномага имзо чекиши кўзда тутилган.
Ибаньес ўтган мавсум барча мусобақаларда 48 та ўйинда 3 та гол урган, 14 та сариқ ва 1 та қизил карточка олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ноттингем Форест" ҳамда "Астон Вилла" "Рома" ҳимоячиси трансфери устида ишлаётгани хабар қилинганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии