Бравонинг «Сити»га ўтиш сабаблари маълум бўлди
24 авг 2016 13:54
Новости
Бравонинг «Сити»га ўтиш сабаблари маълум бўлди
«Барселона» посбони Клаудио Браво нима учун «Манчестер Сити»га ўтаётгани ҳақида сабаблар ошкор қилинди.
Биринчидан, 33 ёшли посбон Англия клубида икки баробар кўпроқ маош олади. Олдинроқ Браво ҳафтасига 100 минг фунт ишлаб топиши айтилганди.
Чилилик дарвозабонга «Барселона» янги икки эмас, бир йиллик шартнома таклиф қилди. Унинг амалдаги шартномаси 2018 йилда тугаши керак эди.
Бундан ташқари Бравонинг Марк-Андре тер Стеген билан муносабатлари ёмонлашди. Германиялик дарвозабон кўпроқ майдонга тушмоқчи эканлигини ОАВ орқали бир неча бор такрорлади ва раҳбариятни клубдан кетиш билан қўрқитди.
Ниҳоят Бравонинг фарзандлари 2014 йилдан буён инглиз мактабида таҳсил олишмоқда.
Олдинроқ посбон «Сити»га 17 миллион фунт эвазига ўтиши хабар қилинганди.
Похожие новости
02:04
"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди 6
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии