RU

Последние новости

18:06Даврон Чориев: "Футзалчиларимиз Бразилияга қарши ёрқин ўйин намойиш этишади"  0 17:35"Қўрқманглар, ҳаммаси назоратим остида". Катанец қандай қилиб натижага эришмоқчи?  9 17:13FourFourTwo энг яхши пенальтичилар рейтингини эълон қилди: Марадона, Ван Бастен ва Роналду кучли ўнликда  4 16:40Тренд давом этади: "Реал" етакчиси YouTube'да канал очди  2 16:180:7га қандай изоҳ берилди? Сўз мураббийларга (ЖЧ саралаш ўйинларидан кейинги фикрлар)  0 16:03"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Бразилия чемпионатига ўтиши мумкин  0 15:36"Ҳозир бизга ўхшаган ҳужумчиларни топиш қийин"  3 15:10Ўзбекистон футзал термасининг ЖЧ учун қайдномаси маълум!  4 14:38Ковачичга Саудия Арабистонида ҳафтасига 1 миллиондан кўпроқ маош тайёрлаб қўйишди  3 14:16"Удинезе" Санчесни янги мавсум учун рўйхатдан ўтказмади  1 13:56"Vamos, UZB!" баннерини кўтариб олган, вувузела чалишни тиндирмаган, ўйинни дурбинда кузатган мухлислар ГАЛЕРЕЯСИ  1 13:22"Челси" Конференциялар Лигаси учун таркибини эълон қилди: Коул Палмер рўйхатда йўқ  3 12:50ФИФА рейтингида етакчилик қилаётган Бразилия футзал терма жамоаси ҳақида нималар маълум?  1 12:23Барчанинг иштаҳасини очиб юборган 8.5 та ўрин, биз ёлғиз эмасмиз!  17 12:07Пике Ламин Ямалнинг майдондаги хатти-ҳаракатларини эътироф этди   3

Бранко Иванкович ЖЧ-2006 билан боғлиқ ҳақиқатларни гапирди Новости

Бранко Иванкович ЖЧ-2006 билан боғлиқ ҳақиқатларни гапирди

Эрон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бранко Иванкович 2006 йил Германияда ўтказилган жаҳон чемпионати чоғида нималар бўлганини сўзлаб берди.

Маълумки, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2006 гуруҳ баҳсларини Мексика, Португалия ва Анголага қарши ўтказиб якунда бир очко билан гуруҳда қолиб кетганди. Ўшанда форслар Мескикага 1:3, Португалияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, Ангола билан 1:1 ўйнашганди. 

Айниқса Португалия билан ўйинда Али Карими ғалати иш қилганди. У захирага олинаётганида бундан жаҳли чиқиб, четда турган спорт сумкасини тепиб юборганди. Бранко Иванкович ўша воқеани ёдга олди: "Ҳа, бу хунук иш бўлганди. Биз Теҳронга қайтгандан сўнг Карими билан гаплашиб олмоқчи эдик. Шу боис уни кейинги баҳсда асосий таркибга туширмаганман". 

Жаҳон чемпионати Эрон учун муваффақиятсиз якунига етганидан сўнг федерация хорватиятилик мураббий билан шартномани узайтиришни истамаган. "Мен шундай бўлишини сезгандим, - дейди Иванкович. - Чунки вазифа бажарилмай қолди. Лекин бир нарсани айтишим керак, йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишган. Агар Али Карими, Жавод Некунам, Фарейдун Занди ва Саттор Заре жароҳат олмаганида ўйлайманки, гуруҳдан чиқишга астойдил ҳаракат қилардик". 

Бранко Иванкович ўша пайт терма жамоага халақит берган яна бир муаммони ёдга олди: "Али Дайи, Яҳё Гулмуҳаммади ва Соҳраб Бахтиярзаде жуда кеч сафимизга қўшилган, чунки улар "Саба Баттери" сафида Осиё чемпионлар лигасида иштирок этишаётганди. Агар бу уч футболчи вақтлироқ терма жамоага келганида ўйлайманки, ҳаммаси бошқача бўларди". 

Яна Иванковичнинг айтишича, ўша пайт матбуот ва мухлислар томонидан босим юқори бўлган экан. "Матбуот бизнинг ҳар бир қадамимизни кузатар, мухлисларнинг терма жамоадан кутаётгани янада кўпроқ эди, - дея хотирлайди Иванкович. - Бундан ташқари мамлакатнинг ўша пайтдаги раҳбари Маҳмуд Аҳмадинажод Эрон камида ярим финалгача бориши керак деганди". 

"Биз Мексикага қарши баҳсни жуда яхши бошлагандик, лекин охирги 15 дақиқада ўйин тизгини қўлдан чиқиб кетган. Бу эса кейинги ўйинга ҳам таъсир кўрсатганди. Матбуот иккита мағлубият сабабини мураббий ва фуnболчилар ўртасидаги муносабатдан қидирган. Лекин аслида бундай эмасди, чунки мен ишлаган пайт терма жамоадаги муҳит ҳар доим яхши бўлган. Биз шунчаки мусобақага тайёр эмасдик".

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика