RU

Последние новости

23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  2 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  6 21:40Россия кубоги. "Динамо" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда!  1 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  5 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  11 19:09"Ал Насср" Мойсес Кайседога қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ярим ҳимоячиси 100 миллион фунтдан кўпроққа баҳоланмоқда  0 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" меҳмонда "Арал"ни йирик ҳисобда таслим қилди  7 17:39ОФК Чақирув лигаси. Биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Аркадағ" йирик ғалабага эришди ва финалга йўл олди  8 17:21Чемпионлар лигаси-2. Сингапур клуби австралияликларни мағлуб этиб, финалга йўл олди  1 16:35Исломбек Исмоилов: "КХДР юксак жисмоний тайёргарликка эга жамоа"  25 15:47Суперлиганинг 6-тур ўйинларига тайинланган ҳакамлар эълон қилинди  8

0:7га қандай изоҳ берилди? Сўз мураббийларга (ЖЧ саралаш ўйинларидан кейинги фикрлар) Новости

0:7га қандай изоҳ берилди? Сўз мураббийларга (ЖЧ саралаш ўйинларидан кейинги фикрлар)

Кеча, 5 сентябрь куни Осиё қитъасида ЖЧ-2026 саралаш босқичининг учинчи раундига старт берилди.

Баъзи ўйинларда кутилмаган натижа қайд этилганидан хабарингиз бор. Қуйида бўлиб ўтган эътиборга молик учрашувлардан сўнг мураббийлар фикрини келтириб ўтамиз.


A гуруҳи: Эрон, Қатар, Ўзбекистон, БАА, Қирғизистон, КХДР.

1-тур. Ўзбекистон - КХДР 1:0

Сречко Катанец (Ўзбекистон бош мураббийи): - Яхши ўйин кўрсата олмаган бўлсак ҳам, муҳими ғалаба қозондик. Агар кейинги ўйинларда ҳам шунақа ўйнаб ғалаба қозонсак, бунга рози бўлардим. Чунки футболда энг муҳими - натижа. Асосий гол урдик ва ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик.

Сим Ёнг Гам (КХДР бош мураббийи): - Ўйин кутганимиздан юқори темпда ўтди, афсус гол урмасдан мағлуб бўлдик. Шогирдларимдан янада яхшироқ натижа кутгандим. Энди бор эътиборни кейинги ўйинга қаратамиз.

1-тур. Эрон - Қирғизистон 1:0

Амир Галенои (Эрон бош мураббийи): - Кичик ҳисобда ғалаба қозондик, иккинчи бўлимда тўп назорати бизда яхши бўлди. Ўйлайманки, бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз, кўп зарбалар бердик, лекин битта гол урдик. Захирадан тушган футболчилар ўйинга киришиб кета олмади. Бу эса муаммога айланди.

Максим Лисицин (Қирғизистон бош мураббийи): - Биринчи таймдаги ишимиз ўхшамади, лекин шунга қарамай йигитларга раҳмат айтаман. Бизда ҳам имконият бўлганди, аммо вазиятдан фойдалана олмадик, бундан эса жуда хафаман. Кожо қулай вазиятдан гол ура олмади, лекин бу футбол. 

1-тур. Қатар - БАА 1:3

Маркес Лопес (Қатар бош мураббийи): - Ўйинни яхши бошладик ва гол урдик, лекин якуний натижа биз кутгандек чиқмади. Ҳали барча олдинда ва гуруҳдан чиқиш учун яхши имкониятга эгамиз. Олдинда 9та тур бор ва бу ўйинларда ҳар нарса содир бўлиши мумкин.

Паулу Бенту (БАА бош мураббийи): - Ҳал қилувчи саралашнинг дастлабки ўйинида ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Бу ҳолат кейинги ўйинлар олдидан ажойиб мотивация бўлади. Ўлайманки, ғалабага ҳақли равишда эришдик. Айниқса иккинчи бўлимда жуда чиройли ўйин кўрсатдик.

B гуруҳи: Жанубий Корея, Ироқ, Иордания, Уммон, Фаластин, Қувайт.

1-тур. Жанубий Корея - Фаластин 0:0

Хонг Мюнг Бо (Ж.Корея бош мураббийи): - Охиригача фақат ғалаба учун ўйнадик, агар биринчи таймда яхшироқ ҳаракат қилганимизда ғалаба қозонардик. Албатта, якуний ҳисобдан қониқмадим. Ўз навбатида муносиб қаршилик учун Фаластин терма жамоасига ҳам раҳмат айтиш керак.

Макраб Дабуб (Фаластин бош мураббийи): - Жуда қийин ўйинни ўтказдик. Майдонга тушган барчага катта раҳмат. Сафардан бир очко билан қайтиш ёқимли. Фаластин халқи бу натижадан хурсанд бўлди, ҳали ишлашда давом этамиз. Мақсадимиз - жаҳон чемпионатига чиқиш.

C гуруҳи: Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Хитой, Индонезия.

1-тур. Япония - Хитой 7:0

Ҳажиме Мориясу (Япония бош мураббийи): - Аввалги саралаш босқичининг илк турида мағлубиятга учрагандик. Ўша ўйин бизга катта дарс бўлди. Шу боис Хитой билан фақат ғалабани ўйлаб майдонга тушдик. Мен хоҳлаган барча футболчиларни йиғиб бергани учун Япония футбол ассоциациясига раҳмат. Биз ўзимиз хоҳлагандек ўйинни ўтказа олдик. Дастлабки баҳсдаги йирик ғалаба жаҳон чемпионатига боришни англатмайди, ҳали қиладиган ишимиз кўп.

Бранко Иванкович (Хитой бош мураббийи): - Бу ҳаётимдаги энг ёмон кунлардан бири бўлди. Бунақа йирик ҳисобда ютқазамиз деб умуман ўйламагандим. Ғалаба билан Япония терма жамоасини табриклайман. Улар ҳар томонлама биздан яхши кўринди. Япония - Осиёдаги энг етакчи жамоалардан бири. Бугун футболчилар ўртасидаги фарқ ҳам кўзга ташланди.

1-тур. Австралия - Баҳрайн 0:1

Грэм Арнольд (Австралия бош мураббийи): - Баҳрайн 10 кундан бери шу ерда машғулот олиб борди, бу эса ўз самарасини берди. Биздан кўп бора омад юз ўгирди. Нимаям дердим, ишлашда давом этамиз ва кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Драган Талаич (Баҳрайн бош мураббийи): - Барча шогирдларимни ғалаба билан табриклайман. Бугун уч очко учун охиригача курашдик. Ўйинга қўйилган режамиз иш берди. Австралия - кучли жамоа, лекин биз ҳам ўз кучимизга ишонгандик. Доим охиригача курашамиз.

1-тур. Саудия Арабистони - Индонезия 1:1

Роберто Манчини (Саудия Арабистони бош мураббийи): - Дастлабки 30 дақиқадаги ҳаракатимиздан умуман кўнглим тўлмади. Футболда вазиятни голга айлантирмасанг - ютмайсан. Охирги бир нечта ўйиндан бери бу ҳолат такрорланяпти. Вазиятни тезроқ ўнгламасак бўлмайди.

Шин Таэ Ёнг (Индонезия бош мураббийи): - Ўйин бошидан охиригача жуда қийин кечди. Лекин биз гол уриб бир очкони қўлга кирита олдик. Жамоадаги ҳамма бор кучини бериб ҳаракат қилгани учун дурангга эришдик деб ўйлайман. Баъзи вазиятларда ҳатто ҳужумчиларимиз ҳам ҳимояга қайтиб ёрдам беришди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика