Браим "Атлетико"га қарши ўйинда елкаси чиққан ҳолда ўйнаган
28 сен 2023 14:43
Новости
Браим "Атлетико"га қарши ўйинда елкаси чиққан ҳолда ўйнаган
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Браим Диас Испания чемпионатининг 6-тури доирасидаги ўйинда елкасидан жароҳат олди, аммо ўйинни охирига етказиб қўйди.
Бу ҳақда журналист Хосе Луис Санчес хабар берди.
Манбага кўра, 24 ёшли испаниялик футболчи 70-дақиқада Тони Кроос ўрнига майдонга тушган ва қоида бузишдан кейин жароҳат олган. Футболчига укол керак бўлди ва ўйинни қаттиқ оғриқ билан якунлади.
Диас жорий мавсум 5 та баҳсда захирадан майдонга тушиб, жами 45 дақиқа ўйнади.
Комментарии