RU

Последние новости

21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  0 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14

Ботқоққа чўкиш учун сузишни билиш шарт эмас. "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги муваффақиятсиз иштироки ҳақида Новости

Ботқоққа чўкиш учун сузишни билиш шарт эмас. "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги муваффақиятсиз иштироки ҳақида

Тош ойналар синган туннинг сабабчиси "Пахтакор" ва унинг ОЧЛдаги муваффақиятсиз иштироки ҳақида гаплашамиз.

 Душманлигимиздан эмас, ачинганимиздан. Чунки юрт жамоасининг фақат ютуғи эмас, мағлубияти ҳам ўзимизники. Олқишлар, қарсаклар билан қачонгача ўзимизни алдаймиз? "Пахтакор" 

мамлакатнинг бош жамоаси, Ўзбекистон чемпиони, кўп йиллик тарихга эга. Лекин нима беряпти шулар? Яна қанча эски ғалабалар билан кеккайиб юрамиз? 

1. Нотўғри селекция ишлари

Ўзбек футбол жамоатчилигига яхши таниш бўлган австралиялик мураббий Мирко Йеличич бир неча йиллар аввал бу борада тан олиб бир гапни айтганди. 

- Легионерлар масаласи? Ҳа, биз легионерларни танлашда адашяпмиз. Бизда скаутлар йўқ. Шу боисдан ҳам ютубдаги роликларини кўриб уларни жалб қиламиз. Агарда Марат Бикмаевни ўйинларини қирқиб, ролик қилиб ясаса, ишонинг, унга "Реал" жамоаси қизиқиб  қолади.


- "Пахтакор" вице-президенти Самвел Бабаян юқори савияли легионер танлагани Сербияга Ислом Ходжаевни юборган экан. У клубимизга келиб, бир неча марта ўйинларимизни кўрди ва мени жамоага таклиф қилди. "Пахтакор"нинг тарихини ўқиб, таклифга тезда розилик бердим ва йиғинларга жўнаб кетдим. (c)  Боян Миладинович

 

Ҳақиқатдан ҳам шундай. Хўш, "Пахтакор"да селекционер, скаут борми, деган савол туғилади. Ларин ва Хажиев соф селекция маҳсули эмаслиги ОЧЛда яққол билиниб қолди. Бунга клубда жавоб берадиган масъуллар бор, спорт директори, бош мураббий. Афтидан Ларин ва Хажиев ҳам роликлар орқали кўриб олиб келинган. 



2. Ҳужумдаги муаммолар

Ушбу омил бевосита юқоридаги фикрларга боғланиб кетади. "Пахтакор"да ҳозир мен учун битта легионер бор, Драган Черан. Славче Войнески учун ҳам у муҳим футболчига айланиб улгурди. Чунки мавсум бошидан буён Черанни ҳужумчи сифатида ўйнатиб келяпти ва яхши фойда келтираётганди. Питер Хюистра эса Шерзод Темировдан якунловчи сифатида фойдаланганди. Лекин у ҳам қишда форс клубига бериб юборилди.  Афтидан Миржаҳон Мираҳмадов Войнескининг режаларидан ўрин олмаган. Билишим бўйича у Питер Хюистранинг истагига кўра олиб келинган. Жамоа деярли барча ўйинларда вазиятлар яратяпти. Кескинлик юзага келтирмоқда. Лекин голни сезадиган, керакли вазиятда пайдо бўладиган ҳужумчи топилмаяпти. 



3. Яккаланиб қолаётган Аъзамов

Анзур Исмоилов ва Егор Кримец тарк этгач ҳимояда ўзимиздан фақат Шерзод Аъзамов қолди. Унинг ёнига эса Авазбек Ўлмасалиев таклиф қилинди. Лекин нимадир бўлдию янги мураббий келгач тактик ва позицион жиҳатдан яхши ўйнайдиган Ўлмасалиевга жавоб бериб юборилди. Ларин ва Хажиев мудоаадаги бўшлиқларни тўлдириш учун олиб келинганди, лекин майдонда ҳимояда Аъзамовнинг ўзи яккаланиб қолаётгани яққол кўринмоқда. Ўтган мавсум секин-аста имконият бери келинаётган Шаҳзод Азмиддинов бу йил яна захирада қолмоқда. 


4. Кечанинг гапи бугунга тўғри келмаганда

Клуб спорт директори Жафар Ирисметов мавсум якунида берган интервьюсида таркиб  ёшаришига, мақсадлар эса ўзгармаслигига ишора қилганди. Бундан буён фақат ёшларга ва тарбияланувчиларига эътибор бериши кутилаётган "Пахтакор" фақатгина аллақачон легионерга айланиши керак бўлган Хожимат Эркиновдан фойдаланмоқда. Диёр Холматов, Аббос Файзуллаев имконият кутиш билан мусобақани ўтказишди.  Хўш, "Пахтакор" чиндан ҳам сиёсатини ўзгартириб ёшлар билан ишламоқчими? Кўрмаяпмиз. Алижонов ва Эркинов аллақачон кетиши керак. Ўсиши учун ҳам бу зарур. 

Бир денгизчидан аҳвол қалай, деб сўрашган экан. Шунда денгизчи ёмон эмас, фақат чўкяпмиз, деган экан. Хўш, бунга сув айбдорми ёки сузишни билмаган одамни ўзими? Ботқоққа чўкиш учун эса  сузишни билиш шарт эмас. 


Абдулазиз Искандаров

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика