RU

Последние новости

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  1 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  32 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Ботирали Эргашев: “МТЖда рақобатдан қўрқмайман” Новости

Ботирали Эргашев: “МТЖда рақобатдан қўрқмайман”

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Пахтакор” марказий стадионида Марокашга жўнаб кетиш олдидан йиғин бошлади.

Машғулотдан сўнг илк маротаба МТЖга йиғинига чақирилган Ботирали Эргашев ўз фикрларини билдириб ўтди.


“Ўзбекистон миллий терма жамоасига таклиф қилинганимдан хурсандман. Миллий терма жамоа ўсишимиз учун катта туртки бўлади. Таассуротлар аъло даражада. Дунё таниган футболчиларга қарши тўп тепишни ўзига яраша гашти бор. Шунга яраша биздан яхши тайёргарлик кўриш талаб этилади. Марокаш, Сенегал ва бир қанча кучли терма жамоаларга қарши ўйинлар жамоамизни ўсишига сабаб бўлади. 

Суперлиганинг 3-турида “Локомотив”га қарши учрашувдан сўнг, турнинг рамзий терма жамоасидан олдим. Бу мен учун кутилмаган совға бўлди. Бу нарсалар билан чекланиб қолмасдан ўз устимда янада кўпроқ ишлашим керак. Мен терма жамоага бир нарсани мақсад қилиб келдим. Ўйиним ўсишини истайман. Чунки, Нестеров ва Элдор Суюнов ўзига яраша тажрибали дарвозабонлар. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Рақобатдан қўрқмайман”, - дейди Ботирали Эргашев


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика