RU

Последние новости

19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 19:25Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" 1:1 (Матнли трансляция)  38 19:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  16 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  33 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  14 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

Ботирали Эргашев: "Жиззахдаги ўйинда ҳаммамиз ўз ишимизни қилдик холос" Новости

Ботирали Эргашев: "Жиззахдаги ўйинда ҳаммамиз ўз ишимизни қилдик холос"

АГМК дарвозабони Ботирали Эргашев Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – АГМК (0:2) учрашувидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жиззахдаги ўйин биз учун муҳим ҳисобланарди. 3 очко зарур эди. Умуман олганда, Суперлигадаги ҳар бир очконинг қадри ўта юқори. 

Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришга ҳаракат қилдик ва якунда ғалаба қозондик. 

Кеча майдонда ҳар биримиз ўз ишимизни қилдик холос. Пенальтини қайтаришимга келсак, шу насиб қилган экан. Бу Худодан. 

Совринли ўринлар сари кураш давом этади. Охиригача курашамиз", – деди Ботирали Эргашев.

Маълумот учун, олмалиқликлр посбони 61-дақиқада Шоҳруз Норхоновнинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтариб, дарвозасини "қуруқ" сақлади.

АГМК 20 турдан кейин 32 очко билан 4-ўринни банд этиб турибди, "Сўғдиёна" эса ҳам худди шунча очко билан 5-поғонага жойлашган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика