RU

Последние новости

08:55He we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  1 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  1 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  6 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  11 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  15

Ботир Носиров: "Насаф" энг яхши ўйинини кўрсатди" Новости

Ботир Носиров: "Насаф" энг яхши ўйинини кўрсатди"

Олий лиганинг 12-турида мухлислар Қашқадарё дербисига гувоҳ бўлди. Унда "Насаф" ён қўшниси "Машъал"ни қабул қилиб 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Муборакликлар таркибида ҳаракат қилган Ботир Носиров учрашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Албатта дербилар ҳар доим қизиқарли ва кескин руҳ остида ўтади. Илгари водий дербисида бир неча бор иштирок этганман. Бу сафар эса қашқадарё дербисида ўйнадим. Бундан хурсандман, - дея гап бошлади Ботир Носиров.

- Ўйинга келадиган бўлсак, Қаршига фақат ижобий натижага эришиш учун боргандик. Биласангиз керак, жамоамиз сафарда бунгача ютқазмай келаётганди. Насаф билан ўйинда ҳам ушбу анъанани давом эттиришни хоҳлагандик. Афсуски мағлубиятга учрадик.

- Айтиш керакки, мезбонлар ҳақли равишда ғалаба қозонди. Улар бутун ўйин давомида босим ўтказди. Дурангни ушлаб қола олмаганимиз руҳий таъсир ўтказди. Бутун ўйин давомида эътиборим тўпга қаратилди. Ҳимоячиларга гапириб, йўл-йўриқ кўрсатиб тура олмадим. Балки шундай қилганимда бунчалик кўп тўп ўтказиб юбормаган бўлармидик... Энди йўл қўйган хатолардан тўғри хулоса чиқариб олишимиз керак.

- "Насаф"нинг олдин ўтказган ўйинларини кўриб чиққандик. Бизга қарши учрашувларда улар энг яхши ўйинини кўрсатди.

- Ушбу мағлубиятдан кейин мураббийлар ўйин видео тасмасини бизга қўйиб, тахлил қилиб беради. Қаерда қандай хато қилган бўлсак, келгусида уларни бартараф этишга харакат қиламиз.

- Биринчи давранинг сўнгги турида "Металлург"га қарши ўйнаймиз. Сариқ карточкаларим сони 4тага етди. Энди бўлажак баҳсда жамоамга ёрдам бера олмайман. Лекин шуни айтишим мумкинки, "Металлург" билан ўйинда фақат 3 очко учун ўйнаймиз ва биринчи даврани 5-ўринда тугатамиз.

Исломбек Рустамбеков.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика