RU

Последние новости

12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  1 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  25 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6

“БЎСМ-2”(Урганч) - “Болалар лигаси” ғолиби Новости

“БЎСМ-2”(Урганч) - “Болалар лигаси” ғолиби

Диёримизда болалар футболини янада оммавийлаштириш борасида хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Жойларда уюштирилаётган турли мусобақа ва турнирлар ёш “чарм тўп” усталари учун маҳорат ва тажриба мактаби вазифасини ўтаётир.

2000-2001 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида уюштирилган “Болалар лигаси”сининг жорий йилги Хоразм вилояти биринчилиги поёнига етди. Қизиқарли ва қизғин кечган ушбу мусобақада воҳанинг 11 та жамоаси иштирок қилди.

Биринчилик ўйинларининг охирги тури Янгиариқ туманида ўтказилди. Якуний натижаларга кўра, 10 та учрашувнинг тўққизтасида ғалаба нашидасини сурган ва битта учрашувни дуранг натижа билан тугатган Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “БЎСМ-2” жамоаси(мураббийи Анвар Алимов) “Болалар лигаси”нинг жорий йилги ғолиблигини қўлга киритди. Биринчи ўринга асосий даъвогарлардан саналган Урганч олимпия заҳиралари коллежининг “УОЗК” жамоаси пешқадамдан бор-йўғи икки очко ортда қолди ва иккинчи ўринни эгаллади. Урганч шаҳрининг бошқа бир жамоаси - “Турон” эса шоҳсупанинг учинчи поғонасини банд этди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика